АсосийSiyosat
07.11.2018 20:53
2277

Ўзбекистон элчиси Австрия президентига ишонч ёрлиқларини топширди

'Ўзбекистон элчиси Австрия президентига ишонч ёрлиқларини топширди'ning rasmi

2018 йилнинг 6 ноябрь куни Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Шерзод Асадов Вена шаҳрида Австрия федерал президенти Александр Ван дер Белленга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.

"Хофбург" саройидаги маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат давомида Австрия давлати раҳбари Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган Ўзбекистондаги изчил ўзгаришлар ва кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилишига Австрияда қизиқиш билан қаралаётганини қайд этди. Шунингдек, икки томонлама муносабатларда кузатилаётган ижобий ўзгаришларни юқори баҳолади.

Австрия президенти таъкидлаганидек, томонларни қизиқтирган барча йўналишларда ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришдаги фаолиятида Ўзбекистон элчисига ҳар томонлама ёрдам кўрсатилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар