АсосийSiyosat

Абдулазиз Комилов Брюсселга ташриф буюради

'Абдулазиз Комилов Брюсселга ташриф буюради'ning rasmi

2018 йилнинг 21-24 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Брюссель шаҳрида бўлади.

ТИВ хабарига кўра, Ўзбекистон делегацияси "Ўзбекистон – Европа иттифоқи" Ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги мажлисида, "Евроиттифоқ – Марказий Осиё" минтақалараро учрашувида иштирок этади.

Бундан ташқари, Брюссель шаҳрида ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий комиссари Федерика Могерини, ЕИга раислик қилаётган Австрия ташқи ишлар вазири Карин Княйсел, Бельгия ташқи ишлар вазири Диде Рейндерс ва бошқа расмий шахслар билан икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар