1

Сочингиз тўкиляптими? Синалган 4 рецепт!

СУҒДИЁНА 24.11.2018, 18:39
Сочингиз тўкиляптими? Синалган 4 рецепт!

Агар сизни соч тўкилиши, “гуллаши“, толаси синишибезовта қилаётган бўлса, қуйидаги ниқобларни синаб кўринг. Умид қиламизки, улар сизга ёрдам беради.

Хантал + зайтун мойи

3-4 ош қошиқ хантал кукунини 2 ош қошиқ илиқ сувда аралаштириб олинг. Сўнг унга бир дона тухум сариғи, 2-3 чой қошиқ шакар ва 2 ош қошиқ зайтун ёғидан қўшинг. Ниқоб соч илдизига суртилгач, бошга целлофан халта ўралади. 20 дақиқадан сўнг ниқобни ювиш мумкин.

Тухум + сариғи

Бир дона тухум сариғига бир ош қошиқ суюқ асални аралаштириб, намланган соч илдизига суртиб чиқинг. 15 дақиқадан сўнг сочни аввал илиқ сувда, сўнг лимон шарбати аралаштирилган сувда чайиб олинг.

Пиёз + саримсоқпиёз

2 ош қошиқдан пиёз ва саримсоқпиёз шарбатини алоµида идишга солинг. Озроқ ўсимлик ёғи ёки қатиқ қўшинг. Аралашма нам соч илдизига суртилиб, 15 дақиқа қолдирилади. Ниқобни чайиб олишда олма сиркаси қўшилган сувдан фойдаланиш лозим. Шунда сочдан пиёз µиди келиб қолмайди.

Хина + қатиқ

Бу рецепт жуда осон тайёрланади. 2-3 ош қошиқ ёғсиз қатиққа 5-6 ош қошиқ хинани аралаштириб, соч илдизи ва узунлиги бўйича суртиб қўйиш керак. 20 дақиқадан сўнг ниқоб илиқ сувда чайилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1