Жорий ҳафта охирига бориб Фарғона водийси, Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -3…+2, кундузи +3…+8 даража илиқ бўлади. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.
«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, Навоий, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ҳарорати кечаси -12…-7 даража совуқ, кундузи эса -2…+3 даража илиқ бўлади.
Синоптикларнинг маълумотларига кўра, 6−8 ноябрь кунлари ёмғир ёғиши, баъзи ҳудудларда эса ёмғир қорга айланиши мумкин.





