АсосийJamiyat
879

Тошкентдаги ЙҲХБ биноларидан бири ёпилди

'Тошкентдаги ЙҲХБ биноларидан бири ёпилди'ning rasmi

2024 йилнинг 8 июль кунидан бошлаб, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ нинг Юнусобод тумани О.Зокиров кўчаси 2-уйда жойлашган халқ тилида “Гвардейски” номи билан танилган рўйхатдан ўтказиш, имтиҳон олиш бўлимида жойлашган биноларда қурилиш ва қайта таъмирлаш ишлари бошланганлиги сабабли фуқароларга хизмат кўрсатиш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар қилди.

Юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўралмоқда.

Фуқароларга хизмат кўрсатаётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Рўйҳатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимига қарашли  бўлинмаларининг манзиллари:

-Миробод тумани Бешкент кўчаси 43-уй (Файзобод)

-Миробод тумани Водил кўчаси 53-уй (Узбум)

-Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси 118 “а”-уй (Собир Раҳимов)

-Сергили тумани Сергили автомашина бозор ҳудудида.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар