АсосийJamiyat

Истанбулга бориб келувчилар учун бепул багаж нормаси оширилди

'Истанбулга бориб келувчилар учун бепул багаж нормаси оширилди'ning rasmi

Ўзбекистон ҳаво йўллари Истанбулга икки томонлама авиақатновлар учун кўпроқ багаж акциясини эълон қилди. 

Маълум қилинишича, 6 июлдан 31 июлгача Тошкент – Истанбул – Тошкент йўналиши бўйича авиақатновларда бепул багаж нормаси оширилади: эконом-классда – 50 кг гача, бизнес-классда – 60 кг гача.

Бухоро, Нукус, Самарқанд, Урганч, Фарғонадан Истанбулга ва ортга қайтувчи авиақатновлар учун қуйидаги юк нормаси қўлланилади: эконом-классда – 40 кг гача, бизнес-классда – 45 кг гача.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар