АсосийJamiyat
736

Бугун 6 та вилоятда ёмғир ёғиши кутилмоқда

'Бугун 6 та вилоятда ёмғир ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

Бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши , айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 32-37°, жанубда баъзи жойларда 40° гача бўлади.

Пойтахтда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 33-35° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27° бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар