Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси матбуот хизматининг хабар беришича, Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтган.
Мажлис қарорига кўра, «Динамо»га қарши Олий Лига 24-тур учрашувида тажовузкор хулқи учун майдондан четлатилган «Локомотив» ярим ҳимоячиси Жасур Ҳасанов 2та ўйинга дисквалификация қилинган ва жаримага тортилган.
Айни 24-тур доирасидаги «Металлург» – «Пахтакор» (2:4) учрашувида ҳар икки жамоадан биттадан – «Металлург»дан ярим ҳимоячи Даврон Каримқулов тажовузкор хулқи учун, «Пахтакор»дан ҳимоячиси Камолиддин Тожиев эса ҳакамни ҳақорат қилгани учун майдондан четлатилганди.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига асосан, ҳар иккала футболчи 2та ўйинга четлатилган ва жаримага тортилган. ЎзПФЛ матбуот хизмати хабарида жарималарнинг миқдори кўрсатилмаган.