ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи учун қуръа ташланди. Унга кўра Ўзбекистон МТЖ А гуруҳидан ўрин олди. Ушбу гуруҳдан шунингдек Эрон, Қатар, БАА, Қирғиз Республикаси ва КХДР ўрин олди. Ўзбекитсон ушбу босқичдаги юришини 5 сентябр куни бошлайди ва КХДРни қабул қилади.
2-тур. 10 сентябр. Қирғизистон — Ўзбекистон;
3-тур. 10 октябр. Ўзбекистон — Эрон;
4-тур. 15 октябр. Ўзбекистон — БАА;
5-тур. 14 ноябр. Қатар — Ўзбекистон;
6-тур. 19 ноябр. КХДР — Ўзбекистон;
2025 йил
7-тур. 20 март. Ўзбекистон — Қирғизистон;
8-тур. 25 март. Эрон — Ўзбекистон;
9-тур. 5 июн. БАА — Ўзбекистон;
10-тур. 10 июн. Ўзбекистон — Қатар.
Эслатиб ўтамиз, ушбу босқичда гуруҳда дастлабки 2 та ўринни эгаллаган жамоалар ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритади. 3 ва 4-ўринни олган жамоалар эса саралашни яна давом эттиради.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанес қуръа ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
— Барча ўйинлар қийин бўлади, жамоалар тенг. Сафар эътибори билан Ўзбекистонга яқин масофада жойлашган мамлакат жамоалари тушгани яхши бўлди. Бугунданоқ тайёргарликни бошлашимиз керак.Қатар жуда яхши жамоа, охирги Жаҳон кубоги иштирокчиси, узоқ вақтдан бери бир хил таркибга эга. Уларни ҳурмат қиламиз. Бироқ асосий эътибор фокус ўзимизга қаратилади. Мухлислардан охирги ўйиндаги каби қўллаб қувватлашларини сўрайман. Улар бизни қўлласа албатта яхши натижага эришамиз. Мундиалга йўлланмани қўлга киритишимизга тўлиқ ишонаман, мағлубияциз серияда кетяпмиз. Футболчилар жароҳат олмасдан, ўз клубида доимий ўйин амалиётига эга бўлишлари жуда муҳим, - дейди Сречко Катанес.