АсосийSport

Олимпиада ғолиблари учун мукофот пуллари миқдори эълон қилинди

'Олимпиада ғолиблари учун мукофот пуллари миқдори эълон қилинди'ning rasmi

Бугун пойтахтимиздаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон делегациясини Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди. 

Унда Сенати раиси, велосипед спорти федерацияси раҳбари Танзила Нарбаева, Бош вазири Абдулла Арипов, Президенти Администрацияси департамент раҳбари Одил Абдурахманов, Давлат Хавфсизлик хизмати раиси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Адҳам Икрамов бошчилигидаги Спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарлари, спортчи ҳамда мураббийлар, ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Тадбир давомида Ўзбекистон делегациясининг ҳамкорларидан бири 7САБЕР бренди Олимпиада учун тайёрланган спорт экипировкалари тақдимотини ҳам ўтказди. Янги тўплам барча спортчи ва мураббийларга бирдек манзур бўлди.

Қайд этилишича, маросимда Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига давлат томонидан бериладиган мукофот пуллари ҳақида ҳам айтиб ўтилди.  

Унга кўра:

  • олтин медаль соҳиблари – $200 минг;
  • кумуш медаль соҳиблари – $100 минг;
  • бронза медаль совриндорлари – $50 мингга эга бўлишлари белгиланган.

Эртадан, 3 июл санасидан бошлаб терма жамоаларимиз режа асосида Францияга йўл олиб, тайёргарликнинг сўнгги босқичини бевосита Париж яқинида олиб боришади. Эслатиб ўтамиз, ёзги Олимпия ўйинлари 26 июл – 11 август кунлари бўлиб ўтади.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар