1

Ўзбекистонлик ёш футболчи қизлар Иорданияга жўнаб кетишди

СПОРТ 04.11.2014, 17:13
Ўзбекистонлик ёш футболчи қизлар Иорданияга жўнаб кетишди

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси ОЧ-2015 саралаш баҳсларида иштирок этиш учун Иордания пойтахти Амман шаҳрига жўнаб кетди. Бу  ҳақда Ўзбекистон Футбол Федерацияси расмий сайти хабар беради.  

Вячеслав Солохо бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлари саралашнинг «A» гуруҳида Иордания, Ҳиндистон ва Ливан ёшлар терма жамоаларига қарши баҳс олиб бориши ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси саралаш баҳсларини 5 ноябрь куни Ҳиндистон U-19 терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. Иккинчи учрашув 7 ноябрь куни Ливанга қарши ўтказилса, сўнгги 3-тур ўйинида Ўзбекистон U-19 Иорданияга қарши баҳс олиб боради.

Саралаш баҳслари форматига кўра, Марказий-Жанубий ва Ғарбий ҳамда Шарқий минтақага кирувчи жами 14 жамоа жами тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда 1-саралаш босқичида иштирок этадилар. Гуруҳ ғолиблари ОЧ финал босқичига йўлланмани қўлга киритадилар. 2013 йили ўтказилган U-19 Осиё Чемпионатида дастлабки тўрт ўринни эгаллаган терма жамоа (Жанубий Корея, КХДР, Хитой, Япония), 2015 йилги Осиё Чемпионати финал босқичига саралаш ўйинларисиз йўлланмани қўлга киритган.

Маълумот ўрнида, ушбу ёш тоифасидаги ОЧ-2015 финал босқичи 2015 йилнинг август ойида Хитойда ўтказилади.

U-19 қизлар ўртасидаги ОЧ-2015, саралаш баҳслари.
5-9 ноябрь, Иордания.

«А» гуруҳи.
Иордания
Ўзбекистон
Ҳиндистон
Ливан

1-тур. 5 ноябрь
Ўзбекистон - Ҳиндистон
Иордания - Ливан

2-тур. 7 ноябрь
Ливан - Ўбекистон
Ҳиндистон - Иордания

3-тур. 9 ноябрь
Ҳиндистон - Ливан
Иордания - Ўзбекистон

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1