1

Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Туркияни йирик ҳисобда мағлуб этди, Голландия эса яна ютқазди

СПОРТ 13.11.2014, 11:38
Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Туркияни йирик ҳисобда мағлуб этди, Голландия эса яна ютқазди

Кеча дунёнинг бир қатор мамлакатларида терма жамоалар иштирокида ўртоқлик ўйинлари бўлиб ўтди.

Жумладан, ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошқарган учрашувда Бразилия терма жамоаси Туркияни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Неймар дубль қайд этди.

Аргентина ҳам Хорватия устидан ғалабага эришди. Мессини пенаьтидан киритган голи терма жамоасига ғалаба келтирди. Гус Хиддинк бошқарувидаги Голландия терма жамоаси эса яна мағлубиятга учради. Бу сафар Мексикага. Хиддин бошқарувида Голландия 5та ўйиндан 4тасида мағлуб бўлганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак.

Қолган учрашувлар натижалари билан танишинг.
Ўртоқлик ўйинлари
Турция – Бразилия 0:4 (0:3, 0:1)
Норвегия – Эстония 0:1 (0:1, 0:0)
Гол:  0:1 – 24 Васильев.
Голландия – Мексика 2:3 (0:1, 2:2)
Голлар:  0:1 – 8 Вела, 1:1 – 49 Снейдер, 1:2 – 62 Вела, 1:3 – 69 Эрнандес, 2:3 – 74 Блинд.
Бельгия – Исландия 3:1 (1:1, 2:0)
Голлар:  1:0 – 11 Ломбертс, 1:1 – 13 Финнбогасон, 2:1 – 62 Орижи, 3:1 – 73 Лукаку.
Аргентина – Хорватия 2:1 (0:1, 2:0)
Голлар:  0:1 – 11 Шарбини, 1:1 – 49 Ансальди, 2:1 – 57, пенальти Месси.

Манба: www.uff.uz

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1