1

Тез ёрдам машинасидан юк ташишда фойдаланаётгани ҳақида хабар қилинди

ЖАМИЯТ 13.11.2014, 16:17
Тез ёрдам машинасидан юк ташишда фойдаланаётгани ҳақида хабар қилинди

Ижтимоий тармоқдаги “Жамоатчилик назорати” гуруҳига тез ёрдам хизмати машинасидан юк ташишда фойдаланаётгани ҳақида хабар келди, дея маълумот беради uz24.uz нашри.

Хабарга илова қилинган суратда тез ёрдам машинасига қурилиш материаллари ортилаётганини кўриш мумкин.

Эътиборлиси шундаки, бундан аввал мазкур гуруҳ иштирокчилари тез ёрдам машиналарининг кечикиб келиши, хусусан, беморлар уларнинг келишини 2 соатгача кутишга тўғри келиши ҳақида шикоят қилишган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1