Porsche компанияси вакиллари Panameraнинг тамоман янгича кўриниши 2016 йилнинг охирида пайдо бўлиши ҳақида баъзи маълумотларни тақдим этди. Катта хэтчбек янада тезкор, енгил, хавфсиз бўлиши билан бирга спорт моделини сақлаб қолади.
Янги Panamera MSB асосида яратилиши ҳамда уни ишлаб чиқаришда алюминий, мустаҳкам темирдан фойдаланиши маълум. Немис инеженерлари энг охирги 911 моделини ишлаб чиқаришда фойдаланилган технологияни қўллаш ниятида. Ана шунда улар 45 килограммга яқин оғирликни тежашади.
Шундай қилиб, Panamera ўртача 1800дан 1900 килограммгачани ташкил этади.