Сураткаш Ким Лойенбергер (Kim Leuenberger) ўндан ортиқ ретро-автомобиллардан иборат эски ўйинчоқ машиналар тўпламини ҳақиқий автосаройга айлантирди.
У суратга олиш техникаси билан экспериментлар орқали ва фантазияси ёрдамида ажойиб суратларни олишга муваффақ бўлди. Улардаги машиналарни ҳеч ким ўйинчоқ деб ўйламайди.