1

Павел Дуров Telegram нега ишламай қолганига изоҳ берди

HI-TECH 24.11.2019, 18:57
Теглар: телеграм, Павел Дуров
Павел Дуров Telegram нега ишламай қолганига изоҳ берди

Telegram асосчиси Павел Дуров 22 ноябрь, жума куни мессенжер фаолиятида кузатилган муаммолар туфайли фойдаланувчиларидан узр сўради. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

«Жума куни Гринвич вақти билан соат 13:00 дан 14:00 га қадар онлайн бўлган фойдаланувчиларнинг 15 фоизи Telegram’га уланишда муаммога дуч келган. Муаммо асосан Германия, Ироқ, Ўзбекистон, Россия, Украина, Қозоғистон ав Беларусь ҳудудларидаги фойдаланувчиларда кузатилган. Ушбу бир соат вақт оралиғида ўз эгасига етиб бормаган ҳар бир хабар учун узримизни билдирамиз», - деб ёзган Дуров ўз телеграм каналида.

Дуров Telegram фойдаланувчиларининг сони йилдан йилга 50 фоиз тезлик билан ортиб бораётганини ҳам қайд этди.

«Ўсишнинг бундай тезкор суръати айрим муаммоларни келтириб чиқармоқда. Платформамизни максимал даражада ҳимояланган бўлишини истаймиз. Гарчи, мессенженинг барчага бирдек эканини бузишга уринишлар бўлаётган (июнь ойида Хитойдан туриб DDoS-ҳужуми уюштирилганини назарда тутган) бўлса ҳам, Telegram бу каби муаммоларга доим муносиб қаршилик кўрсатмоқда», - дейилади хабарда.

Сўнгги бор Telegram ишидаги бундай тўхташлар 2019 йил июнь ойида кузатилганди. Ўшанда мессенжер DDoS-ҳужумига учраганди. Telegram’дан фойдаланишдаги муаммо Бразилия, АҚШ ва Европадаги мижозларга хизмат кўрсатишда ҳам юзага келган. Дуров мессенжердаги ушбу камчиликларни Гонконгдаги норозилик намойишларига алоқадорлигини билдирган. Унинг сўзларига кўра мессенжерга Хитойда рўйхатдан ўтказилган IP-манзиллар орқали ҳужум уюштирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1