1

Кайэтана Де Зулуета: "Дунёдаги сайловлар бир-бирига ўхшамайди. Аммо, барча ерда сайлов моҳияти бир: ҳар ким ўзига ёққан номзодга овоз беради!"

СИЁСАТ 22.12.2019, 16:34
Теглар: сайлов, овоз, кузатувчи, ЕХҲТ
Кайэтана Де Зулуета: "Дунёдаги сайловлар бир-бирига ўхшамайди. Аммо, барча ерда сайлов моҳияти бир: ҳар ким ўзига ёққан номзодга овоз беради!"

Тошентдаги 882-сайлов участкасида ўтган овоз бериш жараёнларида Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ЕХҲТ ДИИҲР) Сайловни кузатиш миссияси раҳбари Кайэтана Де Зулуета ҳам иштирок этди. Барча хорижлик кузатувчилар қатори Де Зулуета хоним ҳам Ўзбекистон ҳаётидаги муҳим воқеада қатнашиш имкониятидан мамнун эканлигини айтиб, ўз таассуротлари билан ўртоқлашди:

–Ўзбекистонда ўтаётган сайловларда Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Европа Иттифоқидаги 37 та давлатидан ташриф буюрган 222 нафар кузатувчилари, 55 нафар ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси ва асосий доимий кузатувчилари, жами 316 та вакили жараённи кузатмоқда. Бу билан биз Ўзбекистонда ўтаётган сиёсий жараёнларни иккинчи маротаба кузатмоқдамиз. 2016 йилда ўтган президент сайловида ҳам ЕХҲТ тўлиқ жамоа билан сайловларни кузатиб борган эди. Олдинги сайловларда ЕХҲТ делегацияси иштироки учун ажратилган жойлар миқдори чекланганди, бу сафар чекланмаган миқдорда жой ажратилди. 

— Ўтаётган сайлов жараёнларида "минус" томонларни ҳам кузатдингизми?

— Айни дамда вакилларимиз Ўзбекистон бўйлаб, сайлов жараёнларини кузатмоқдалар. Умумий натижалар билан сайловлар тугагач танишиш имкониятига эга бўламиз. Демак аниқ маълумотларни яқин кунларда айта оламан. Шу ўринда айтишим керакки, ЕХҲТ Ўзбекистондаги сайловларни фақатгина кузатади, уларга аралашишга ваколатли эмас. Биз эксперт сифатида жараённи кузатамиз ва натижалар бўйича ўз хулоса ва таҳлилларимизни айтамиз.

— Европа Иттифоқи давлатларидаги сайловларда биздагига нисбатан демократия кучлими?

— Дундаги ҳар бир мамлакат ўзига хос, шунинг учун улардаги сайловлар ҳам бир-бирига ўхшамайди. Аммо, барча ерда сайлов жараёнининг моҳияти бир, ҳар ким ўзи танлаган номзодга овоз беради. Фақат фарқи шуки Америкада сайловлар электрон тарзда амалга оширилади. Европа Иттифоқи мамлакатларида эса худди Ўзбекистондаги каби бевосита амалга оширилади. Ўйлайманки, келажакда бу тажриба ҳам кенг оммалашади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1