АсосийЖамият

Шахноза Мирзиёева: “Мен зўравонликни тасодиф деб ҳисобламайман — бу катталарнинг онгли танловидир”

Тошкент вилоятида ўз қизининг номусига теккан эркак 12 йилга қамалди.

'Шахноза Мирзиёева: “Мен зўравонликни тасодиф деб ҳисобламайман — бу катталарнинг онгли танловидир”'ning rasmi

Тошкент вилоятида ўз қизининг номусига теккан эркак 12 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, агентликнинг Тошкент вилояти туманларидан бирида оиланинг ҳолатини ўрганиш жараёнида вояга етмаган қизга нисбатан зўравонлик содир этилгани аниқланган. Оиланинг ижтимоий мақомини белгилаш ва эҳтиёжмандлар рўйхатига киритиш мақсадида агентликнинг ижтимоий ходими хизмат кўрсатиш доирасида оила аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказишга юборган. Айнан шу кўрик қизалоқ аввал гапира олмаган воқеаларни очиқлашга туртки бўлган. Бу расмий тергов жараёнини бошлашга асос бўлди.

24 июль куни суд қарорига кўра, эркак ўз фарзандига нисбатан оғир жиноят содир этганликда айбдор деб топилди. Суд томонидан унга Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми, “а”, “б”, “э” бандлари (18 ёшга тўлмаган яқин қариндошга нисбатан номусга тегиш оғир оқибатларга олиб келиши) асосида 12 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

 “Бу суд ҳукми қизалоқнинг манфаатларини таъминлаш ва унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган эътибор, айниқса Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун қабул қилингани туфайли амалга ошди”, дея ёзди Шаҳноза Мирзиёева ўз саҳифасида.

Унга кўра, қизнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида у вақтинча оилавий болалар уйига жойлаштирилди. Комплекс баҳолаш натижасида онаси қарамоғига топширилди. Ҳозирда у доимий ҳимоя остида бўлиб, тикланиш жараёнидан ўтмоқда. Унга тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Наманганда икки бола сувга чўкиб кетди'ning rasmi

    Жамият 28.07.2025 14:34

    Наманганда икки бола сувга чўкиб кетди

    Ҳозирда Миришкор МФЙда яшовчи ўғил болани қидириш ишлари олиб борилмоқда.

    'Қорақалпоғистонда даҳшатли фожиа содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 28.07.2025 10:51

    Қорақалпоғистонда даҳшатли фожиа содир бўлди

    Бир оиладан уч киши сувга чўкиб кетди.

    '400 АҚШ доллари эвазига фуқаронинг "муаммосини ҳал қилмоқчи" бўлган солиқчи қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 28.07.2025 08:42

    400 АҚШ доллари эвазига фуқаронинг "муаммосини ҳал қилмоқчи" бўлган солиқчи қўлга тушди

    Бухоро шаҳрида давлат солиқ инспекцияси ходими пора олаётган вақтида қўлга олинди.

    'Москвада ўзбекистонлик мигрант меҳмонхона деразасидан қочишга уринди'ning rasmi

    Жамият 27.07.2025 21:12

    'Наманганда юк машинаси савдо дўконини ёриб ўтди'ning rasmi

    Жамият 27.07.2025 19:22

    Наманганда юк машинаси савдо дўконини ёриб ўтди

    ЙТҲ оқибатида юк автомашинаси ва савдо дўконига моддий зарар етган.

    'Камбағал оила аъзоси бўлган хотин-қизларга уй-жой таъмири учун 20,6 млн сўмгача пул ажратилади'ning rasmi

    Жамият 27.07.2025 16:59

    Камбағал оила аъзоси бўлган хотин-қизларга уй-жой таъмири учун 20,6 млн сўмгача пул ажратилади

    Шунингдек, турар жой ижараси учун тўловларнинг бир қисми ҳам қоплаб берилади.