АсосийЖамият

Қорақалпоғистонда даҳшатли фожиа содир бўлди

Бир оиладан уч киши сувга чўкиб кетди.

'Қорақалпоғистонда даҳшатли фожиа содир бўлди'ning rasmi

Қорақалпоғистон Республикасидаги Элликқалъа туманида жойлашган Ақчакўл сув ҳавзасида даҳшатли фожиа содир бўлди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган дастлабки маълумотларга кўра, ушбу ҳодисада бир оиладан уч киши сувда ғарқ бўлгани айтилмоқда.

Хабарларга кўра, фуқароларнинг икки нафари қидирув-қутқарув ишлари натижасида топилган. Учинчи шахс — айни пайтда ҳануз изланмоқда. Ҳалок бўлганлар Беруний туманида яшаганлиги айтилмоқда.

Расмий идоралар томонидан ҳозирча расмий баёнот берилмади. Воқеа юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар