1

Apple'нинг бозор капитализацияси 710 АҚШ долларидан ошиб кетди

HI-TECH 13.02.2015, 13:18
Apple'нинг бозор капитализацияси 710 АҚШ долларидан ошиб кетди

Дунёнинг энг йирик IT-компанияси Apple барча рекордларни янгиламоқда. У сешанба кунги котировкаларнинг ўсишидан кейин яна бир бор қимматлашди. Энди компаниянинг бозор капитализацияси 710 АҚШ долларидан ошиб кетди.

Apple корпорациясининг ашаддий рақиблари бозор қийматида икки баробар ортда қолмоқда. Хусусан, Exxon Mobil нефть гигантининг капитализацияси 4 миллиардга ҳам етмайди. Фавқулодда муваффаққиятли ҳисобланган Google корпорацияси бугунги кунда 363 млрд. АҚШ долларига баҳоланаётган бўлса, Apple'нинг доимий рақиби Microsoft'нинг нархи 349 млрд. АҚШ долларига тенг.

Apple'нинг капитализация даражаси йилига деярли 100 млрд. АҚШ долларига қимматлашди. Бунинг устига, кўпчилик таҳлилчиларнинг фикрига кўра, донаси 122 АҚШ долларидан фавқулодда тез сотилаётган Apple акциялари, яқин кунларда  донасининг нархи 150 АҚШ долларигача кўтарилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1