my5
all

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Спикер сайланди

СИЁСАТ 20.01.2020, 10:23
943
Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Спикер сайланди

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Қонунчилик палатасининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери номзодини аниқлаш учун депутатлардан иборат сиёсий кенгаш раҳбари Актам Хайитов сўзга чиқди. Вакиллар кенгаш хулосасига кўра, ЎзХДП фракцияси аъзоси Нурдинжон Исмоилов Қонунчилик палатаси Спикерлигига номзод этилди. 

Шундан сўнг, номзод бўйича яширин овозлар берилди. Унга кўра, 147 та овоз билан депутат Нурдинжон Исмоилов Қонунчилик палатаси Спикери этиб сайланди.

Маълумот учун: Нурдинжон Исмоилов 1959 йил Наманган вилоятида туғилган. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси