АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев АҚШда ватандошлар билан учрашди

Амалий ташриф билан Вашингтонга келган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни АҚШда яшаётган ва таҳсил олаётган ўзбекистонликлар илиқ кутиб олди.

'Шавкат Мирзиёев АҚШда ватандошлар билан учрашди'ning rasmi

Давлат раҳбарини аэропортда ватандошларимиз гуллар ва давлат байроқлари билан қарши олди.

Президент Шавкат Мирзиёев улар билан самимий суҳбатлашди, уларнинг фаолиятидан хабардор бўлди ҳамда келгусидаги ишларига катта муваффақиятлар тилади.

Ташриф доирасида Президентнинг АҚШ расмийлари, бизнес вакиллари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан учрашувлари ҳам режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар