Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев фармойиши билан Рустам Раҳмонович Турсунов Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Турсунов ушбу лавозимга 2021 йил февраль ойида тайинланган эди. Бунгача у Навоий вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи Бекмурод Абдуллаев ҳам лавозимидан озод қилинган эди.






