АсосийСиёсат

Ўзбекистон АҚШга 100 миллиард долларлик сармоя киритади

Президент Дональд Трамп Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида мисли кўрилмаган савдо-иқтисодий келишув имзоланганини маълум қилди.

'Ўзбекистон АҚШга 100 миллиард долларлик сармоя киритади'ning rasmi

Маълумотга кўра, яқин уч йил ичида Ўзбекистон АҚШнинг муҳим минераллар, авиация, автомобиль бутловчи қисмлари, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, энергетика, кимё ва ахборот технологиялари каби соҳаларига қарийб 35 миллиард доллар сармоя киритади.

Кейги ўн йилда эса бу кўрсаткич 100 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда.

Трамп Мирзиёевга ҳамкорлик учун миннатдорлик билдириб, мамлакатлар ўртасидаги узоқ муддатли муносабатларга умид билдирди.

Президент Шавкат Мирзиёев ҳам “C5+1” саммитида ушбу сармоя дастури ҳақида сўзлаб, лойиҳаларнинг стратегик аҳамиятга эгалигини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар