1

Япониянинг йирик банкларида ходимлар ўрнини роботлар эгалламоқда

HI-TECH 04.03.2015, 15:22
Япониянинг йирик банкларида ходимлар ўрнини роботлар эгалламоқда

Япониянинг йирик банки Mitsubishi UFJ Financial Group яқин вақт ичида роботларни ишга туширишни режалаштирган, бу нафақат хавфсизликда ёрдамчи бўғин, балки мижозлар билан ишлашда ваколатга ҳам эга бўлиш имконини кенгайтиради. Банк офисларида одамларга хизмат қилувчи 58 сантиметрли бўй-бастга эга Нао гуманоиди Франциянинг Aldebran Robotics компаниясида ишлаб чиқилган. Шу йилнинг апрель ойидаёқ Нао роботлари икки офисда синовдан ўтказила бошлайди.

Агар синов муваффақиятли ўтса, бундай роботларни тез орада банкнинг бошқа бўлинмалари ҳам сотиб олиши мумкин бўлади. Нао камера билан жиҳозланган ва ўн тўққиз тилни тушуна олади. У мижозларнинг юзи, имо-ишоралари ва овозларига мувофиқ эмоцияларини таҳлил эта олади. Нао мижозлар пайдо бўлиши биланоқ кутиб олиб, улардан қандай хизматдан фойдаланиш учун ташриф буюрганларини сўрайди.

Mitsubishi UFJ “ғайри инсоний ресурслар”ни инвестицияловчи Япония компанияларидан биридир. Нестленинг Япония бўлинмаси Pepper роботини ўз ходимлари рўйхатига киритишни режалаштираётганини эълон қилди. Нагасакидаги Henn отелида деярли барча ходимларни оғир ишларда роботлар билан алмаштиришмоқчи. Улар меҳмонларни кутиб олади ва хизмат кўрсатиб, хоналарни тозалай олади. Аслида, барча ходимларни ишдан бўшатиб юборишни мақсад қилмаган бўлсаларда, ходимлар ўз роботлаштирилган ҳамкорлари билан ишлашларига тўғри келади.

Takuma Nomoto банки юксак технологияли ташаббуслар бўйича директорининг айтишича, роботлар шунчаки, оддий одамлар амалга оширадиган вазифалардаги оғир меҳнатни бажаришда қўшимча куч берадилар холос, масалан, узлуксиз 24 соатлик банкинг ва турли мамлакатлардан келган мижозлар билан мулоқотда бўлишда ёрдам берадилар. Ходимларни тўлиқ ишдан бўшатиш ҳақида ҳали ташвишланишга ҳожат йўқ.

Манба: uz.infocom.uz



 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1