1

ТАТУ талабаси инглиз тилини ўрганишга ёрдам берадиган “Ўзчат” мобиль иловаcини яратди

HI-TECH 19.03.2015, 12:11
ТАТУ талабаси инглиз тилини ўрганишга ёрдам берадиган “Ўзчат” мобиль иловаcини яратди

“Learn words by heart” деб аталадиган ушбу мобиль илова дизайни миллий услубда яратилган.

“Мобиль илованинг хусусияти шундаки, инглиз тилида акс эттирилган сўзларни экранда кейинги вазифа тасвирланиши учун тўғри талаффуз қилиш керак”, - дейди Тошкент ахборот технологиялари университетининг 4-босқич талабаси Шоҳруҳ Шарипов.

Мазкур илова “GooglePlay” онлайн дўконига жойлаштирилиши режалаштирилган.

Қайд этиш керак, мобиль илова пойтахтимизда бўлиб ўтган Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари, магистрантлари, профессор ва ўқитувчиларининг дастурий ҳамда техник ишланмалари кўргазмасида намойиш этилди. Кўргазма экспозициясидан, шунингдек,  90 дан зиёд дастурий ва техник ишланма ўрин олди. Мобиль қурилмалар учун дастурий воситалар, веб-сайт ва иловалар, компьютер ўйинлари, электротехник ишланмалар шулар жумласидандир.

Кўргазма доирасида иштирокчилар “Энг яхши мобиль илова”, “Энг яхши веб-илова”, “Энг яхши Windows-илова”, “Энг яхши техник ишланма” номинацияларида махсус сертификат ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди, дея хабар беради uz24.uz нашри ЎзА маълумотлари асосида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1