1

Британиялик дизайнер “JIVR” деб номланувчи смартфонга уланадиган электровелосипедни яратди (видео)

HI-TECH 20.03.2015, 11:44
Британиялик дизайнер “JIVR” деб номланувчи смартфонга уланадиган электровелосипедни яратди (видео)

Британиялик дизайнер Марсин Пьятковски велосипед ҳам ўзига хос гаджет вазифасини бажаришини исботламоқчи. Шунинг учун “Kickstarter” краудфандинг майдончасида ўзи ишлаб чиқармоқчи бўлган велосипед учун пул йиғишни бошлаб юборди. Орзусини амалга ошириш учун дизайнер 70 000 фунт стерлинг йиғиши лозим бўлади.

“JIVR” деб номланувчи бу велосипед ўзида энг сўнгги технологияни мужассам этади. Унга механик трансмиссия ўрнатилади. 350 Вт қувватга эга электродвигатель бир марта қувватланган аккумулятор ёрдамида 32 километр йўл босиш имкониятини тақдим этади. Велосипедга ўрнатилган литий-ионли батареялар бир ярим соатда тўлиқ заряд олади. Унга электрон назоратчи ҳам ўрнатилади ва у қувват сарфланишини ҳамда тезликни назорат қилиб туради.

“JIVR” ташқи антенна ва “Bluetooth 4.0” технологияси билан жиҳозланган бўлиб, у ҳар қандай қурилма билан ахборот алмашиш имконини беради. Велосипедни смартфон, планшет ёки ақлли соатга улаш мумкин. Шундан сўнг тезлик, ҳаракатланиш вақти ва босиб ўтилган масофа ҳақидаги барча маълумотлар смартфон ёки планшетга узатилади.

Яна бир қулай томони, велосипедни бир неча марта буклаш ва кичкина жавонга ҳам солиб қўйиш мумкин. Унинг оғирлиги 15 килограммни ташкил этади. Энди эса электровелосипеднинг нархи ҳақида. Лойиҳани “Kickstarter”да қўллаб-қувватлаган илк иштирокчилар уни 1199 фунт стерлингга сотиб олишлари мумкин бўлади. Дастлабки 500 дона велосипед ўз эгаларига шу йилнинг сентябрида жўнатилади.

Манба: Xabardor.uz

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1