1

Uzcard оилавий карталарни жорий қилади

HI-TECH 09.04.2015, 13:56
Uzcard оилавий карталарни жорий қилади

Uzcard миллий тўлов тизими Uzcard Family лойиҳасини амалга татбиқ қилиш бўйича режаларини эълон қилди. Қўшимча карталар ёрдамида оиланинг бошқа аъзоларига ҳам ҳисобдан фойдаланиш имконияти очиб берилади. Бу ҳақда telegraf.uz хабар беради.

Ҳисоб рақамининг эгаси ҳар бир оила аъзоси кунига, ҳафтасига ва ойига маҳсулотлар ва хизматлар хариди учун сарфлайдиган пулларни чеклаш имкониятига эга бўлади. Карта эгасининг хоҳишига кўра мобил телефонга ҳар бир молиявий операция ҳақидаги СМС-хабарлар келиб туради. Қўшимча карталар оилавий шаклга эга бўлишига қарамай, уларни нафақат қариндошлар, балки барча ишончли вакиллар учун ҳам очса бўлади.

Ҳисоб рақами эгаси Uzcard мобил иловаси ёки тизим сайтидаги шахсий кабинет орқали карталар лимитини бошқариши мумкин. Карталарни тайёрлашга ариза бериш ва тўлаш ишларини банк бўлимида ҳамда мобил илова орқали амалга ошириш мумкин. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1