1

2016 йилда Ўзбекистонда полипропилен ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

HI-TECH 16.04.2015, 14:40
2016 йилда Ўзбекистонда полипропилен ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

2016 йилда Ўзбекистон дастлабки 66 минг тонна полипропилен ишлаб чиқаради. 2019 йилда истиқболли полимерни ишлаб чиқаришнинг лойиҳавий қуввати 83 минг тоннани ташкил этиши кўзда тутилган. Мазкур мезонлар 2015-2019 йилларда таркибий ислоҳотлар, модернизация қилиш ва ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш бўйича чора-тадбирлар дастурига мувофиқ белгилаб қўйилган. Бу ҳақда 12news.uz нашри хабар беради.

Дастурнинг муҳим устувор йўналишларидан бири табиий газ ва газ конденсатини чуқур қайта ишлаш асосида нефть, газ ва нефть-кимё саноати, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар номенклатурасини кенгайтиришдан иборатдир.

Review.uz нинг хабарига кўра, 2015 йилда Қорақалпоғистонда Жанубий Корея компаниялари иштирокида қурилаётган Сургилдаги Устюрт газ-кимё мажмуаси қурилишига мантиқий нуқта қўйишдир. Бу ерда йилига 3,8 миллиард кубометр газ, 387 минг тонна полиэтилен, 83 минг тонна полипропилен ишлаб чиқарилади.

Мазкур янги объект таҳлилчиларнинг фикрига кўра, нефть-газ соҳаси тузилмасини ўзгартириши ва ишлаб чиқаришда саноатнинг улуши ошиши кутилмоқда.

Халқаро ахборот агентлигининг маълумотларига кўра, полипропиленга бўлган талаб дунёда иккинчи ўринда бўлиб, мазкур полимерга бўлган талаб ҳар йили 4-6 фоизга ошмоқда. Таҳлилчиларнинг тахминларига кўра, 2015 йилда полипропилен истеъмоли 60 миллион тоннадан ошиши кутилмоқда.

Ишлаб чиқариш тез суратлар билан Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатлари томон силжимоқда. Амалга оширилаётган лойиҳаларнинг асосий қисми Хитой эҳтиёжларини қондиришга қаратилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1