1

БОЛА ВА СМАРТФОН: У смартфонни нима қиляпти, уни қандай назоратга олса бўлади?

HI-TECH 13.07.2015, 15:36
БОЛА ВА СМАРТФОН:  У смартфонни нима қиляпти, уни қандай назоратга олса бўлади?

Замонавий технологиялар бугун ҳаётимизнинг бир қисмига айлангани шубҳасиз. Юртимизда ҳам замонавий технологиялар кириб бормаган хонадон бўлмаса керак. Аммо вояга етмаган фарзандларимиз ҳам унинг асосий фойдаланувчилари ҳисобланади. Планшет ёки смартфонлардаги ҳар битта функциядан улар бемалол фойдалана олишади. Лекин мазкур технологияларнинг барча функцияси ҳам уларнинг фойдаланишига мўлжалланмаган. Ушбу саҳифада биз ана шу тақиқларни қандай қўллаш мумкинлиги ҳақида тўхталиб ўтамиз. Масалан, болаларнинг планшет ёки смартфондан фойдаланаётганда имкониятлар доирасини чегаралаш, бола йўқолган тақдирда унинг жойини аниқлаш ва уни исталмаган контентлардан ҳимоя қилиш йўллари қандай?

ЧЕКЛОВЛАР ҚЎЯМИЗ…

Android ускуналари фойдаланувчиларидан бошлаймиз. Бунда эса бегона иловаларнинг ёрдамига мурожаат қилишимиз лозим. «PlayPad ота-оналар назорати» ва «PlayPad масофадаги назорат» каби дастурлари ёрдамида ота-оналар ўзлари истаган мақсадларга эришишлари мумкин. Барча функцияларни санаб ўтмаймиз, сабаби бу жуда кўп вақтни олади. Шуни айтиш мумкинки, унинг ёрдамида пуллик дастурларни сотиб олиш, исталмаган сайтларга ташриф буюриш, маълум ёш чекловларни ўрнатиш, боланинг айни дамдаги жойини билиб олиш, гаджет олдида ўтказилган вақтни назорат қилиш ва бошқа яна кўп нарсанинг имкони мавжуд.

Нима қилиш керак?

Шунчаки иккита иловани юклаб, параметрларни созлаб олиш лозим. Сервис жуда оддий ва тушунарли, шу сабабли муаммолар юзага келмаслиги керак.

… МУЛОҚОТНИ КУЗАТАМИЗ

Ушбу дастурлардан ташқари боланинг ким билан мулоқот қилаётганини эшитиш, ёзишаётганини ўқиш имконияти ҳам мавжуд. Оддий қилиб айтганда, “айғоқчилик” қилиш имконияти. Албатта, бундай қилиш керакми ёки йўқ, деган савол жуда мураккаб. Сабаби бу йўл билан сиз унинг шахсий ҳудудига дахл қиласиз. Бошқа томондан олиб қараганда бола олаётган маълумотлар унинг маънавиятига таъсир қилмаслиги керак. Шу сабабли бундай вазиятда қандай йўл тутиш кераклигини ўзингиз ҳал қилинг. Бундай иловани топиш учун браузернинг қидирув сатрига «айғоқчи Android илова»ни («Шпион Android»;) киритинг ҳамда таклиф этилаётган манбаларга кириб чиқинг. Улар орасида ўнлаб турли дастурлар чиқади, уларнинг орасида пуллилари ҳам бор.

ИЛОВАСИЗ ҲАМ ЭПЛАЙМИЗ

iOS-ускуналар, яъни айфон ёки айпад учун, сизга илова керак бўлмайди. Ускунанинг созланмаларига кириб, «Основные» (Асосийлари) категориясини, кейин «Ограничения» (Чекловлар) босамиз. Кейин эса пароль ўрнатамиз ва рўйҳат бўйлаб, болангиз учун кераксиз деб билган параметрларни ўчириб чиқамиз. Сиз ҳаражатларни, чеклашингиз ва фақатгина маълум web-сайтларга кириш имконини қолдиришингиз мумкин.

БОЛАНИ ҚАНДАЙ ТОПИШ МУМКИН?

Боланинг қаердалигини кузатишга бизга «айфонни топиш», «дўстларни топиш» ёки «оилавий фойдаланиш» тизими имкониятлари дастури ёрдам беради. Иловаларни оддий усулда App Store’дан кўчириш мумкин (улар сизнинг ҳам фарзандингизнинг ҳам девайсида бўлиши лозим), кейин эса йўриқнома ёрдамида созланмаларни тўғрилаш лозим. Ўрнатиб бўлингандан сўнг картада болангиз қаердалигини кўришингиз мумкин.

«Оилавий фойдаланиш» функцияси тизимга киритилган, сиз қилишингиз мумкин бўлган ягона нарса уни созлашдир. Буни қилиш ҳам жуда оддий. Айфонингизни созланмаларига киринг, iCloud категориясини танланг ва «Оилавий фойдаланиш имконияти» («Настроить семейный доступ»;) ёзувини топинг. Ишни давом эттириш учун ўз номингизга кредит ёки дебет картасини боғлашингиз керак бўлади, сабаби опция кейинчалик фильм, китоб ёки мусиқа сотиб олиш имконини беради. Аммо бу нимадир ҳарид қилишга мажбурсиз дегани эмас. Сиз билан бу деталлар ҳақида ҳам бир кун бафуржа гаплашамиз, аммо ҳозир гап бунда эмас.

Рўйхатдан ўтиш ниҳоясига етгач, ташкилотчи-фойдаланувчи сифатида гуруҳга оила аъзоларингизни қўшишингиз мумкин. Энди уларнинг ҳар бирини картада кўриш имкониятига эгасиз, фақат улар ўзлари бўлишишлари керак (сизга кўришга руҳсат беришлари керак). Шу сабабли болани бу нарсани тез-тез қилишга ўргатиб қўйинг, шунда сизда болангиз кун давомида қаерда бўлгани ҳақида маълумот бўлади.

Чарос ОМОНОВА тайёрлади

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1