1

«EVO» Ўзбекистонда тўртинчи авлод LTE тармоғини ишга туширди

HI-TECH 03.08.2015, 16:45
«EVO» Ўзбекистонда тўртинчи авлод LTE тармоғини ишга туширди

«EVO» симсиз интернет-провайдери Ўзбекистонда тўртинчи авлод LTE тармоғи ишга туширилишини эълон қилади.

Ишга тушириш расмий маросими июль ойининг сўнгги кунлари Тошкентда,  “International Tashkent Hotel” меҳмонхонасида бўлиб ўтди.

Маросимда расмий кишилар, EVO (Жанубий Корея)нинг таъсисчилари ва вакиллари, элчихоналар ва бошқа ташкилотларнинг ходимлари ҳамда пойтахт меҳмонлари иштирок этди.

Маросимнинг расмий PR-координатори сифатида «UzReport» ахборот агентлиги иштирок этди.

Ўзбекистон телекоммуникация бозорида «EVO» савдо белгиси остида танилган «Super iMax» компанияси вакиллари,   таъсисчилари ҳамда ҳамкорлари маросим давомида 4G LTE TDD технологиясининг барча афзалликлари ҳақида ва компания фаолиятини Ўзбекистонда ривожлантиришга оид истиқболдаги режалар хусусида сўзлаб беришди.

«Super iMax» компанияси раҳбари жаноб Ким Джонг Сам EVOнинг LTE симсиз интернет технологияси Ўзбекистон фуқаролари учун янги имкониятлар оламини очиб беришини маълум қилди.

4G LTE TDD  тармоғини ишга тушириш лойиҳасининг инвестори – KT Corporation компанияси бўлиб, у Жанубий Корея  бозорида LTE технология бўйича етакчи ҳисобланади.

KT Corporation компанияси катта вице-президенти жаноб Мун Жон Ёнг ўз нутқида таъкидлаганидек, KT Corporation интернет инфратузулмасига, хусусан LTE TDD технология ривожига фаол ҳисса қўшишда давом этаверади ҳамда Ўзбекистон АКТ соҳасида Марказий Осиёда биринчи ўриндаги давлат бўлишига умид қилади.

Тошкентда 4G LTE TDD тармоғини кенгайтириш, ишга тушириш ва оптималлаштириш ишлари 2015 йилнинг апрелидан буён «Super iMax» компанияси томонидан амалга ошириб келинмоқда.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун KT Corporation томонидан 10 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилди. КТ Ўзбекистоннинг телекоммуникация бозорига, шу жумладан  «Super iMax» МЧЖ бизнесини ривожлантириш учун  2008 йилдан буён сармоя киритиб келади. Шу йиллар мобайнида киритилган инвестиция қўйилмаларининг умумий миқдори 26,5 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.

Бугунги кунда «EVO»нинг Тошкент шаҳридаги мижозлари 4G LTE TDD технологияси ёрдамида интернетга кириш хизматидан фойдаланишлари мумкин. Бу ерда ушбу хизмат 97,4% ҳудудни қамраб олган. 2016 йилга бориб ушбу хизмат Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида ва Фарғона водийсининг йирик марказларида  Wi-Max технологияларнинг ўрнига ишга туширилади.

EVO 4G LTE TDD тармоғида маълумот узатиш тезлиги Ўзбекистонда мавжуд бошқа провайдерларникидан анча тезроқ бўлиб, секундига 100 Мб га тенгдир. Бу эса фойдаланувчиларга интернетда катта ҳажмдаги маълумотлар билан тез ва самарали ишлаш имкониятини беради. Айни пайтда 4G LTE  Ўзбекистон интернет-бозорини янада ривожлантиришнинг катализатори ҳисобланади. Хусусан, LTE TDD тармоғи  МДҲ мамлакатлари орасида биринчи бўлиб шу ерда ишга тушириляпти.   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1