1

Ўзбекистонда COVID-19 профилактикаси ва ундан даволаниш учун тавсия этилган дорилар маълум қилинди

САЛОМАТЛИК 15.07.2020, 09:30
Ўзбекистонда COVID-19 профилактикаси ва ундан даволаниш учун тавсия этилган дорилар маълум қилинди

Ўзбекистоннинг бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков COVID-19`дан уй шароитида даволаниш учун тавсия этилган препаратлар ҳақида маълумот берди. 

«Коронавирусдан уйда даволаниш ҳам бевосита ҳудудий поликлиникалар кузатуви остида, шифокорлар назорати остида амалга оширилади. Зинҳор бирон-бир даволаш чорасини тиббиёт ходимларининг маслаҳатисиз қилиш керак эмас. Тиббиёт ходимлари бевосита сизнинг аҳволингиз, касалликнинг кечиши, ёндош касалликларнинг мавжудлигидан келиб чиқиб сизга тегишли тавсияларни беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан уй шароитида даволаниш бўйича тартиб ишлаб чиқилган. Ушбу тартибга мувофиқ, бир неча препаратлар, хусусан азитромицин, «Плаквенил» (гидроксихлорохин), лопинавир/ритонавир, ремдесивир, умифеновир ва фавипиравир каби дорилар тавсия этилади.

Бу дориларнинг барчаси профилактика мақсадида, касаллик юқишининг олдини олиш учун ҳам ишлатилиши мумкинлиги айтиляпти. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам сиз бу каби дориларни ўзингиз эмас, тиббиёт ходимларининг тавсиясига асосан олишингиз ва қабул қилишингиз керак бўлади.

Сизнинг энг асосий вазифангиз – иммунитетингизни барқарор ушлаб туриш учун имкониятларни ишга солиш», – деди эпидемиолог АОКАда бўлиб ўтган брифингда.

Маълумот учун, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти шу ой бошида COVID-19 терапиясида ремдесивирни энг самарали дори деб топиб, лопинавир/ритонавир ва гидроксихлорохин синовларини тўхтатган эди.

Эслатиб ўтамиз, беморларни уйда даволашга ўтилишидан олдин ССВ штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов COVID-19`дан даволашда антибактериал препаратлардан азитромицин, вирусга қарши лопинавир/ритонавир, гидроксихлорохин ва «Авиган» (фавипиравир), қон суюлтириш учун гепарин, «Клексан» каби дорилар кўпроқ ишлатилаётганини айтган эди.

«Оксигенотерапия (кислород билан даволаш) хам яхши самара кўрсатяпти. Оғир турларда симптоматик даво ўтказилади, яъни сунъий нафас олиш аппаратига уланади», – деганди Оқилов.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1