1

Сочларни шампунсиз ювиш қандай самара беради?

СУҒДИЁНА 16.12.2015, 15:02
 Сочларни шампунсиз ювиш қандай самара беради?

Маргарет Бадор исмли аёл сочларини ярим йил мобайнида шампунсиз ювади. Натижалар эса ҳайратланарли! Қуйида бунга ўзингиз амин бўласиз.

“Сочларимни ювишда шампунь ўрнига ичимлик содаси ва олма сиркасидан фойдаланиб кўрмоқчи эдим. Мазкур муолажа бир ой давом этиши керак эди. Аммо мен уни тўхтатмасликка қарор қилдим”, — дейди Маргарет Бадор.

“Шампундан фойдаланмаётганимга олти ой бўлди. Ҳаммаси кичик тажриба ўтказиб кўриш истагидан бошланди. Танишларимдан бири менга бир ой мобайнида сочларимни ювишда ўзи ўтказаётган тажрибадан фойдаланиб кўришни тавсия қилди. Мен унинг таклифини истамайгина қабул қилдим.  Шампундан воз кечганимга афсусланмаяпман, аксинча хурсандман. Натижалар мени қувонтирди.

Шампунсиз юваётганимдан бери сочларим анча соғломлашди ва силлиқлашди. Уларнинг ёғланиши ва кирланиши ҳам камайди. Авваллари сочларимни ҳар икки-уч кунда ювган бўлсам, ҳозир тўрт-беш кунда ювмоқдаман.  Улар тобора юмшоқ, жилокор бўлиб бормоқда.  Аввалгидек қичишмаяпти ҳам(шампунь сочларимни қуритиб юборган бўлса керак). Умуман олганда, соч билан боғлиқ муаммоларим камайди.  

Сочларимни табиий воситалар ёрдамида ювишим пулимни ҳам тежамоқда.  Олти ой мобайнида сочларимни ювиш учун ярим қути ичимлик содаси ва бироз олма сиркаси  ишлатдим холос”, —  дейди Маргарет.

Ҳам ҳамёнбоп, ҳам фойдали бу усул сизда ҳам қизиқиш уйғотган бўлса қуйидаги рецепт ёрдамида сочларингизни парваришлаб кўринг:
2 ош қошиқ ичимлик содасини шиша идишдаги 500 мл сувга аралаштиринг. Тайёр илиқ аралашма билан сочларни чайиб олинг.

Энди эса 2 ош қошиқ олма сиркаси ва 500 мл сув ёрдамида бу ҳаракатни такрорланг.  Бу аралашма узун сочлар учун мўлжалланган. Агар сочингиз калтароқ бўлса, камроқ аралашма ҳам етади. Сочларингизни ювиб бўлгандан сўнг тоза бўлмагандек туюлса, кейинги сафар аралашмага содани кўпроқ қўшиш тавсия этилади.

Манба: marketium.ru.

 

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1