АсосийSUG'DIYONA

Мунажжимлар башорати: Ҳамал — ўз ғояларингиздан воз кечманг

Ҳамал буржи вакиллари учун келаётган йилни маълум маънода омадли ва бошлаган ишларbни якунига етказиш имкони мавжуд дейиш мумкин. 2016 йил Ҳамалллар ўз руҳий       ҳолатларини бутунлай ўзгартиришлари мумкин. Сиз ҳаётни янада чуқурроқ ҳис қила бошлайсиз. Айниқса, атрофдагилар билан муносабатингизда бу яққол кўринади. Эътиборли жиҳати шундаки, сиздаги бу ҳолат ўткинчи эмас, балки бир умрга сақланиб қолади. Май ойларига келиб, қандай ишнинг уддасидан чиқа олмаслигингиз равшан бўлади. Бу буржнинг ёш вакиллари ўз салбий одатларидан воз кеча олишмаса, вақтинча сафарга отланишлари лозим. Юзага келган қийинчиликларни хотиржамлик билан мулоҳаза қилсангизгина, ички қаршиликни енгиб чиқасиз. Айниқса, ижод билан шуғилланадиган инсонлар учун бу йилда катта омадлар кутилмоқда.

ШАХСИЙ ҲАЁТ

Келаётган йил сизга анчагина романтик лаҳзаларни туҳфа этади. Ҳали турмуш қурмаган бу бурж вакилларининг ҳаётида йилнинг илк ойларидаёқ ўзгаришлар рўй беради. Эҳтимол, бир умрлик йўлдошингизни учратиб, бутун ўй-хаёлларингиз у билан банд бўлиши мумкин. Сиз ўз жуфтингизни иш юзасидан чиққан бирор сафар пайти, навбатдаги таътил ёки шунчаки, шаҳар четига уюштирилган сайрда учратиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Эътиборлироқ бўлинг! Бу йилда қурилган оилалар мустаҳкам ва омадли бўлади. Шундай экан имконни қўлдан бой бермай ҳаракат қилинг, бу қўлингиздан келади.

Оилали Ҳамалларнинг уйида ажойиб муҳит ҳукмрон бўлади. Албатта, ҳар бир хонадонда ўзига яраша тушунмовчиликлари мавжуд, эҳтимол кичик келишмовчиликлар юзага келар, лекин барчасини тез енгиб, муносабатларни изга солиб оласиз.

Ўз севгингизни йўл-йўлакай учратишингиз ҳам мумкин. Гарчи сизнинг характерингизга хос бўлса-да, саргузаштлар изламайсиз. Аксинча, бир инсон билан мустаҳкам муносабат боғлашни истайсиз. У ҳам сизнинг муносабатингизга муносиб жавоб қайтаради. Йил ўрталарига келиб муносабатларингизда тушунмовчиликлар юзага келиши мумкин. Тақдир туйғуларингиз нечоғли мустаҳкам эканини шу йўл билан синаб кўради. Йилнинг айнан шу оралиғида ўз яқин инсонингизни алдашга мажбур бўлганингиз ва бунга сабаб бўлган ноқулай вазият ҳақида ўйлаб сиқиласиз. Шу туфайли ҳам ўзингизни айбдор ҳис этасиз. Лекин барчасини очиқ-ошкора гаплашиб олиб, тушунмовчиликларга чек қўйишингиз ҳам мумкин. Сиз учун қадрли бўлган инсонга нисбатан имкон қадар ҳақгўй бўлишга ҳаракат қилинг. Ич-этингизни кемираётган муаммоларингизни у билан ўртоқлашиб, бирга ечим топишга урининг.

Йил давомида Ҳамаллар жуда кўп ишлашига тўғри келиши туфайли яқин кишисидан эътиборсизлиги туфайли эътирозлар эшитиши мумкин. Вақти камлиги боис ҳам бор диққатини оилага қаратишга тўғри келади. Йил охирига келиб барча қийинчиликлар ортда қолади.

КАРЬЕРА ВА МОЛИЯ

Йил бошида иш фаолиятингизда ўзгаришлар деярли юз бермайди. Ҳаммаси текис ва равон кетади. Бу ҳолат эса сизни иш ҳақида кўпроқ ўйлаш ва у билан банд бўлишга мажбур қилади. Юзага келадиган ўзгаришлар фақат ижобий томонга бўлади. Сиз қатъият ва ишонч билан ҳаракат қилишни бошлайсиз. Бир йўла анчагина омадли машғулотлар билан банд бўлиб, янги лойиҳаларга йўл очасиз. Агар сиз юқори мансабни орзу қилган бўлсангиз, иш жойингизни ўзгартирмоқчи ёки ўзингизни янги йўналишларда синаб кўришни истасангиз бунинг айни вақти. Иш жараёнида таклиф қилинадиган янги лойиҳа ва режалар жуда қизиқарли ва осон туюлади. Сизга бериладиган биргина маслаҳат — ҳар бир қадамингизни ўйлаб босинг. Ҳамаллар ўзларининг ғояларига шунчалик берилиб кетишадики, оқибатда юзага келган айрим кичик муаммоларни назардан четда қолдиришади. Ҳасадгўй кишилардан эҳтиёткорроқ бўлинг, улар сиз ҳақингизда турли бўхтонларни тарқатишлари мумкин. Яна бир маслаҳат, ҳамкорлар билан уюштирилган учрашувларда уларнинг шахсиятингизга бўлган муносабати ишга салбий таъсир этмаслиги учун вазминроқ бўлишга ҳаракат қилинг.

Молиявий жиҳатдан йилни иккига ажратиш мумкин. Январь-февраль ойларидаги бироз қониқарсиз ҳолат ишингизга бўлган муносабатингиз ҳақида жиддий ўйлаб кўришга мажбур қилади. Айрим тушунмовчиликларда айбдор бўлиб қолмаслик учун ҳар бир ҳаракатингизда аниқ ҳисоб-китобларга риоя қилишингизга тўғри келади. Майнинг охирларига келиб қийин вазиятлардан чиқиб кетасиз ва енгил нафас оласиз.

САЛОМАТЛИК

Келаётган йилда соғлиғингиз борасида турли фарқли жиҳатлар юзага келади. Жисмоний жиҳатдан бардам бўлишингизга қарамай, руҳий ҳолатингиз унга мос бўлмайди. Баҳорда сиз ҳар қандай ҳолатдан енгиллик билан чиқасиз. Организмингиз ҳатто парашютдан сакраш ёки аквалангда сузиш каби экстремал вазиятларга ҳам тайёр бўлади. 2016 йилнинг охирига келиб эса соғлом турмуш тарзи борасида бош қотиришга тўғри келади. Умумий аҳволингиз ёмонлашиб, сурункали хасталиклар юзага келиши мумкин. Сизни бош оғриғи безовта қилишни бошлайди ва ҳамма нарсадан аччиқланиш ҳисси пайдо бўлади. Ҳамма ишларни бир четга суриб, дам олишингиз зарур. Буни эса фақат фаол ҳаёт тарзи билан енгиб ўтиш мумкин. Бу йилда салбий одатларингизни камайтириш ёки бутунлай воз кечишингизга тўғри келади. Озиш ва доимий ҳаёт тарзингизни ўзгартириш маслаҳат берилмайди. Ишдаги қаттиқ босим, узлуксиз, дам олмай ишлаш баробарида вақтида таомланишни унутиш, ҳолдан тойдириши мумкин.

ҲАМАЛ-ЭРКАК

Бу йил сиздан сабр, қатъият ва ғайратли бўлишни талаб қилмоқди. Шахсий режа ва хоҳишларингизни четга суриб қўйсангизгина, куз охирларига келиб кутилмаган даромад сизни хурсанд қилиши мумкин. Октябрнинг иккинчи ярмига келиб ҳар қандай бошланган тадбиркорлик фаолияти омад келтиради. Лекин мол-мулкингизни баҳорга қадар етадиган қилиб асраб қўйинг. 2016 йилнинг ўрталарида ўз ҳиссиётларингизни бошқармасангиз, турли келишмовчилик ва зиддиятлар юзага чиқиши мумкин. Бу эса атрофдагилар билан муносабатларингизга салбий таъсир кўрсатади. Йил охирига келиб сизни ишда юқори поғоналар кутмоқда. Пухта ўйланган қарор ва режа, нотиқлик истеъдоди ва омад катта даромадни қўлга киритишга сабаб бўлади.

ҲАМАЛ-АЁЛ

2016 йил Ҳамал аёлларга катта ўзгаришларни ваъда қилмоқда. Ҳамаллар руҳий оламининг ўсишига халал бераётган нарсалар ҳақида жиддий ўйлаб кўришларига тўғри келади. Шу билан бирга яқин кишилари билан муносабатларини изга солиш учун ҳам жуда қулай вақт. Йил ўрталарига келиб эса ғурурдан воз кечишингизга тўғри келади, йўқса, айрим яқин кишилари билан алоқангиз ёмонлашиши ҳеч гап эмас. Сиз аввал хаёлингизга ҳам келмаган янги истеъдодингизни кашф этасиз. Бу кейинчалик доимий хоббига айланиб қолиши ҳам мумкин. Илм ва билим олишга қизиқишингиз янада ортиб, дунёқарашингизни кенгайтирасиз.

Режасиз иш бошламанг!

Ҳамаллар табиатан фаол, ғайратли, ҳақиқатпарвар, жуда жўшқин ва илғор кишилар саналади. Уларнинг ҳаётий шиорлари “Мақсад тўғри йўлни кўрсатади”. Бу бурж вакиллари бирор нарсани чуқур ўйлаб ўтирмасдан доимий равишда ҳаракат қилишади. Уларнинг кучли томонлари – эпчиллик, мардлик, янги ғояларни ўйлаб топиш, заиф тарафлари – фақат ўзини ўйлаш ва режасиз иш кўришдир.

Билим омад келтиради

2016 йилни Ҳамал буржи вакиллари учун карьера борасида омадли дейиш мумкин. Янги билимларни эгаллаш ва фаолият соҳасидаги ўсиш барча йўл ва эшикларни очиб беради. Ҳатто тасаввур қилиш қийин бўлган ғояларни ҳам раҳбариятингизга билдиришдан ҳайиқманг, ғоялар ҳурматингиз янада ошишига хизмат қилади. Мардонаворлик кўрсатиш ва курашдан қўрқмай ўз лойиҳаларингизни амалга оширишга киришинг. Маймун мучали  Ҳамалларга карьера пиллапояларидан кўтарилиш ва оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш имконини беради. 

 

 

 

 

 

 

    Бошқа янгиликлар