АсосийHi-tech

LG Flex 3 iPhone ўрнини эгаллаши мумкин

Уяли алоқа воситаларининг билимдонлари 2016 йилда Apple га ким рақобатлаша олишини таҳмин қилишмоқда. Ушбу йўналишдаги савдо “об-ҳаво” си мазкур ишни  LG компаниясининг янги қурилмаси бошлаб беришини башорат қилган. LG  нинг эгилувчан нусхали телефон аппарати замонавий гаджет қурилмалари ихлосмандларини чинакамига мамнун этганидан хабарингиз бор. Айнан шуниси билан LG қурилмалари ўз ўрнини ушлаб қолганди. Компаниянинг навбатдаги кашфиёти эса LG Flex 3 бўлиб, қайта моделлаштирилган кўринишдаги бир қанча янги дастурлар билан бойитилган. Хўш, бу гал LG  бизни нималар билан ҳайрон қолдирмоқчи?  Мутахассислар, қурилма экранида ўзгариш йўқлиги, бундан аввалги нусхалари каби 6 дюймлик бўлишини айтишган. Ихтиронинг энг катта ютуғи эса шаклини ўзгарита олиши, яъни эгилувчанликдан ташқари букланиши ҳам мумкин.  Шу билан бирга телефоннинг орқа панель қисми майда изларни ўзига тортиб олувчи таранглашган хом-ашёдан ишланади. Бу эса бехосдан телефонини тушириб юборувчилар ёки билиб-билмай бирор ерини тирнаб оладиганлар учун айни муддао.

Ушбу қурилманинг яна бир хусусияти кўз пардасини тасвирга олишидир. Ушбу тизим қўл бармоқ изини эслаб қолиш билан бирга амалга оширилади. Телефоннинг асосий фотокамераси 17-20 хажмда суратга олса, тўғрига йўналтирилган камера 5 Мп ни ташкил этади. Бу эса тасвирнинг янада аниқ ишланишини таъминлайди.

Гаджет ихтирочилари янги қурилмада 3D сурат ишлаш тизимининг ўрнатилиши, сувга чидамли, чанг зарраларидан чўчимайдиган ва турли “жароҳатлар” га чап бериши мумкин бўлган ихтирони ваъда қилишмоқда. Кўрамиз, гап гаплигича қолиб кетмасмикан? Ҳа, айтганча қурилма хотираси 4 Гб бўлиб, процессор қурилмаси оператив ва тезкор ишлаш тизимига ўтказилиши ҳам эълон қилинган.

 

    Бошқа янгиликлар