Янги йил Жавзоларга жуда кўп ижобий ҳиссиётларни туҳфа этади. Сиз кўп вақтингизни яхши инсонлар билан суҳбатлашиб ўтказасиз. Атрофингиздагилар эса маслаҳат сўраб мурожаат қилишади. Бу бурж вакиллари ўзларини эътиборли, ақлли ва тартибли шахс эканликларини ҳис этишади. Аввалгидан кўра анча машҳурликка эришасиз. Ҳар бир дақиқангиз ўлчовли бўлиб, учрашув ва зарур ишлардан бўшамайсиз. Шунга қарамасдан, мириқиб ҳордиқ чиқаришга ва ҳаётдан лаззат олишга ҳам улгурасиз. Тақдир анчадан буён орзу қилиб юрган нарсаларингизга етказади.
2016 йил Жавзолар учун ҳақиқий таваккал йили бўлади десак янглиш бўлмас. Сиз синалмаган ишларга бошингиз билан шўнғиб кетасиз. Шу кунга қадар ўзингизга нотаниш бўлган янги ҳис-туйғуларни сезасиз. Нимагаки қўл урманг омад ва муваффақият ёр бўлади. Ўз мақсадингиз сари ҳеч қандай тўсиқларга қарамасдан, қатъият ва ишонч билан ҳаракат қиласиз. Лекин бахтга қарши барча Жавзолар ҳам ўз келакажларини шу тарзда қуриш имконига эга эмас.
Шахсий ҳаёт
Ҳали турмуш қурмаган Жавзолар учун йил бутунлай ўзгача тус олади. Сиз ёрқин ранглардан иборат бўлган севги туйғусининг домига илинасиз. Ҳаттоки, севимли инсонингиз учун ҳар қандай аҳмоқона ишга қўл уришдан ҳам тап тортмайсиз. Хатти-ҳаракатингиз билан атрофдагиларни ҳатто ҳайратга туширишингиз ҳам мумкин. Ҳамма нарсага ҳам эътибор қаратавериш ярамайди, фақатгина юрагингизга қулоқ солинг ва у кўрсатган йўлдан юринг. Учратишингиз мумкин бўлган инсон туйғуларингизга муносиб жавоб қайтаради. Учрашув онларингизни интиқлик билан кутиб, дақиқа санайди. Тез орада сиз ўз тақдирингизни у билан боғлашга қарор қиласиз, лекин бу қадамни босишдан аввал барча ижобий ва салбий жиҳатларни пухта ўйлаб кўринг.
Бу буржнинг оилали вакиллари учун йил бошида юзага келган оилавий муаммоларга ечим топиш ва муносабатларни меъёрда сақлаш учун қулай имконият бўлади. Кўпроқ вақтингизни оила даврасида ўтказишга, фарзандларингизга эътибор қаратиб, уларнинг эришган муваффақиятларидан бирга қувонишга ҳаракат қилинг. Шу билан бирга ота-онангиз ҳақида ҳам унутиб қўйманг, уларга сизнинг ғамхўрлигингиз жуда зарур. Йил ўрталарига келиб эса вазият бироз ўзгаради. Можаролар, тушунмовчиликлар ва айбловлар, булар барчаси рашкнинг ортидан келиб чиққан тутриқсиз иғво ва эски кўнгилсизликлар натижасидир. Вазиятни изга солиш учун эса бор кучингизни ишлатишингизга тўғри келади. Муаммонинг энг тўғри ечими, сафарга йўл олиш. Турмуш ўртоғингиз мулоҳаза қилиб олиши учун маълум вақтга ёлғиз қолдиринг.
Дўстларингизга камроқ қулоқ солинг. Уларнинг шахсий ҳаётингиз борасидаги маслаҳатлари фақатгина халқит бериши мумкин. Ўзингиз ва ички сезгингизга ишонинг, у сизни алдамайди! Кўпгина Жавзолар 2016 йилда ўзлигини англашга ҳаракат қилишади. Улардан жиддий танловни амалга ошириш талаб этилади. Йил охирига келиб шахсий муносабатлар секин-аста изга туша бошлайди. Яқин кишиларингиз ва дўстларингизга нисбатан кўнгил яқинлигини ҳис этасиз. Эҳтимол, Жавзолар севимли инсонининг қалби сари янги йўл очиб, яна янги туйғуларни бошдан кечиришлари мумкин. Ўз ички оламингизга шўнғиб, муносабатларни чуқур таҳлил этиш ҳам ижобий натижага олиб келмайди. Аксинча, айрим тушунмовчиликларни юзага келтиради.
Карьера ва молия
Жавзоларни иш борасида сезиларли ўзгаришлар кутиб турибди. Раҳбарият сизга катта эътибор қаратади ва бу вазиятдан керакли ўринларда фойдаланиб қоласиз. Йил бошида катта янгиликлар рўй беради. Сиз шунчаки муваффақият қозониб қолмай, балки ҳар қандай ишда рақибларингизни ортда қолдириб кетасиз.
Йил охирига келиб вазият бироз кескин тус олади. Бу сизни сира ҳам чўчитмайди ва ундан-да, ғайрат қилиб ўзингизни кўрсатишда давом этасиз. Тўхтаб қолманг, агар шундай фаол ва ишонч билан ҳаракат қилишда давом этсангиз, сизни ажойиб келажак қарши олади.
2016 йилда молиявий ҳолатингиз тез-тез ўзгариб туради. Йил бошида кўп пул сарфлаш ярамайди. Чунки пул иш фаолиятингиздаги ғояларни амалга оширишда асқотади. Нима бўлганда ҳам бошланғич дастмоя жуда зарур. Бирор бизнес турини бошлаш учун жуда қулай вақт. Агар омад сиздан юз ўгирмаслигини истасангиз, уни ушлаб қолишни билиш зарур. Агар мақсадингиз йўлида бироз маблағ сарфласангиз, албатта натижасини кўрасиз. Турли харидлар, масалан, уй ва машинадан тортиб майда-чуйда нарсалар учун ҳам пул сарфлайсиз.
Ёзда катта маблағ йўқотишингиз мумкин. Лекин бу вазиятдан чиқиб кетасиз. Агар заҳирангиз бироз камайиб қолса, сиқилишга арзимайди. Барибир то декабрь ойигача барча йўқотилган маблағлар ўрнини ишлаб тўлдирасиз. Йил охирига келиб эса молиявий жиҳатдан турғунликка эришасиз ва шу кунга қадар қилган ишларингиздан қониқиш ҳосил қиласиз.
Саломатлик
Йил бошида бу бурж вакиллари ўзларини унча яхши ҳис қилишмайди. Бу бош оғриғи ва уйқусиз тунлар натижасида юзага келган руҳий ҳорғинлик билан бевосита боғлиқ бўлади. Тез-тез дам олишга ҳаракат қилинг. Ёқимли кишилар билан мулоқотда бўлиб, вақтни кўпроқ тоза ҳавода сайр қилиб ўтказинг. Бундай усуллар нафақат тушкунлик ва асабий ҳолатга балки, жисмоний дармонсизликка ҳам чек қўяди.
Шу билан бирга тери билан боғлиқ муаммолар ҳам юзага келиши мумкин. Ташқи кўринишингиздаги ноқулай ҳолат эса кўнгилдагидек дам олишга, бемалол юришга имкон бермайди. Ҳафтада ҳеч бўлмаганда 2 соат вақтингизни терингизни тозалаш, турли ниқоблар қилиш ва спа-салонга бориш учун сарфланг. 2016 йилда юлдузлар Жавзолар салбий одатларидан воз кечишларини маслаҳат беришмоқда.
Йил ўрталарига келиб бирор сурункали хасталигингиз хуруж қилиб қолиши мумкин. Юрак-қон томир тизими алоҳида эътибор талаб қилади. Кўпроқ сайр қилиш, душ қабул қилиш, витаминларга бой чой ичиш фойдадан холи бўлмайди.
Жавзо-эркак
Биринчи ярим йилликда билим эгаллаш, янги танишлар орттириб, улар ҳақида маълумот тўплаш каби масалалар эътиборингизни тортади. Лекин бу фаолиятингиз шахсий ҳаётингизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Турмуш ўртоғингиз унга эътибор қаратмаётганлигингиздан ранжийди. Бу муаммони ечишга ва вақтни иш билан оила ўртасида тенг тақсимлашга ҳаракат қилинг.
2016 йилнинг ёзига келиб турмуш тарзингизда кўплаб ўзгаришлар юз бериши мумкин. Кимдир уйдаги ҳисоб-китобларни ўз зиммасига олиб, пулни тежашга ва молиявий муаммоларга ечим топишга ҳаракат қилса, яна бошқалар ўзларидаги ошпазлик маҳоратини кашф қиладилар. Уларнинг атрофидагилар эътиборли бўлишлари талаб этилади, чунки эркак жавзолар қўллаб-қувватлашингизга жуда муҳтож.
Жавзо-аёл
Маймун йили аёл Жавзолар учун ижобий танишув ва таассуротларга бой тарзда кечади. Шу билан бирга малака ошириш ва тил ўрганиш курсларида ўқишнинг ҳам айни вақти. Бу бурж хонимлари оила бюджетига фойда келтиришлари, хизмат пиллапояларидан кўтарилишлари учун ўз дунёқарашларини кенгайтиришлари зарур.
2016 йилда бу буржнинг гўзал вакилаларига юлдузлар чет давлатларга сафар уюштиришни маслаҳат беришмоқда. Июль ойида эса ҳурмат қозониб, кутилмаган сюрпризларга эга бўлишлари мумкин. Энг муҳими эса йил охирига келиб ўзингизга мос инсонни учратасиз.
Таваккалчи, илмий салоҳиятга эга
Жавзолар табиатан таваккалчи, ёрқин, илмий салоҳиятга эга, мураккаб характерли кишилардир. Одамлар билан тез мулоқотга киришувчан бурж вакиллари жамият ва янгиликлар билан ҳамоҳанг тарзда ҳаёт кечиришади. Улар кўпинча ҳуқуқшунос, журналист, жамоатчилик фаолияти билан шуғилланадиган касб эгалари бўлишади.
Тақдир тўғри йўлни кўрсатади
2016 йил Жавзолар учун яхши хислатларга бой ва ранг-барангликда ўтади. Фаоллик, жўшқин ҳаёт тарзи, янги танишувлар ва саёҳатлар туфайли ажойиб таассуротларга эга бўладилар. Тақдирнинг ўзи келажакда омад сари етакловчи тўғри қарор қабул қилишингизга кўмаклашади.





