АсосийHi-tech

Apple янги модел iPhone’лар ишлаб чиқаришни 30 фоизга қисқартиради

Apple корпорацияси iPhone янги моделлар ишлаб чиқаришни жорий йилнинг биринчи чорагида режадан 30 фоизга қисқартиради, дея хабар беради ТАСС.

Компания ишлаб чиқариш ҳажмини сақлаб қолишни режлаштирган эди, аммо чакана тармоқларда сотув ҳажмининг тушиб кетгани сабаб сотилмаган смартфонлар кўпайиб кетди.

Таъкидланишича, 6s ва 6s Plus чиқаришни камайтириш аввалги моделлар сотувини таъминлайди.

Ушбу қарор Apple учун бутловчи қисмлар етказиб берувчи Япония ва Жанубия Корея компанияларига салбий таъсир кўрсатилиши айтилмоқда.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар