АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда 1-синф ўқувчиларини қабул қилиш бошланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 1-синфга қабул жараёни, керакли ҳужжатлар рўйхати ҳамда маслаҳат олиш тартиби бўйича маълумот берди.

'Ўзбекистонда 1-синф ўқувчиларини қабул қилиш бошланди'ning rasmi

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2026–2027 ўқув йили учун 1-синфга қабул жараёни, керакли ҳужжатлар рўйхати ҳамда маслаҳат олиш тартиби бўйича маълумот берди.

Вазирликка кўра, 1-синфга ҳужжатларни онлайн қабул қилиш жараёни 20 июнь соат 10:00 дан бошланган.

Ота-оналар ва қонуний вакиллар болаларини мактабга қабул қилиш учун ҳужжатларни my.maktab.uz ҳамда my.gov.uz платформалари орқали топширишлари мумкин.

Микроҳудудлар доирасидаги аризалар 20 июндан 31 июлга қадар қабул қилинади. 1 августдан 31 августгача эса микроҳудуддан ташқарида яшовчи болалар учун қабул жараёни ташкил этилади.

Керакли ҳужжатлар:

  • 086/у ёки 063-шаклдаги тиббий маълумотнома

  • 3×4 ўлчамли фотосурат

  • ота-она ва боланинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат

Шунингдек, @mymaktabuz_bot орқали ҳам маслаҳат олиш имкони мавжуд.

    Бошқа янгиликлар