Ҳукуматнинг 2021 йил 19 февралдаги 82-сон қарори билан Ўзбекистондаги икки институтга янги раҳбарлар тайинланди.
Хусусан, Комилжон Собирович Комилов Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг ректори, Насридин Мирзоодилович Жабборов эса Тошкент шаҳридаги Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтининг ижрочи директори этиб тайинланди.