АсосийСИЁСАТ
Муаллиф: Darakchi.uz

Шавкат Мирзиёев Иорданияга етиб борди: уни Подшоҳ Абдулла II кутиб олди

Ташрифнинг асосий тадбирлари 24 ноябрь куни бўлиб ўтади.

'Шавкат Мирзиёев Иорданияга етиб борди: уни Подшоҳ Абдулла II кутиб олди'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан давлат ташрифи доирасида Иордания пойтахти Амман шаҳрига келди. Аэропортда уни Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн шахсан кутиб олди.

Давлат раҳбарининг самолёти Иордания ҳаво ҳудудига кирганидан сўнг унга Подшоҳлик Ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчи самолётлари ҳамроҳлик қилди.

Малика Алия номидаги халқаро аэропортда Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқасини Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн, Малика Рания ал-Абдулла, шаҳзода Ғозий ибн Муҳаммад ҳамда унинг рафиқаси кутиб олди.

Олий мартабали меҳмонлар шарафига аэропортда фахрий қоровул саф тортди. Икки мамлакат етакчилари расмий делегациялар аъзолари билан саломлашиб, фахрий қоровул сафини кўздан кечирди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 24 ноябрь куни бўлиб ўтади. Дастурдан олий даражадаги музокаралар, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказиш ўрин олган.

    Бошқа янгиликлар