АсосийСАВОЛ-ЖАВОБ

Судга қайтадан ариза беришда ҳам давлат божи тўланадими?

Таҳририятга Қашқадарё вилоятида яшовчи фуқародан мурожаат келиб тушди:— Хотиним билан бирг...

'Судга қайтадан ариза беришда ҳам давлат божи тўланадими?'ning rasmi

Таҳририятга Қашқадарё вилоятида яшовчи фуқародан мурожаат келиб тушди:

— Хотиним билан бирга яшамаётганимизга бир йилдан ошди. Ажрашиш учун ариза берсам, қанча давлат божи тўлайман? Агар суд аризамни рад этса, қайтадан ариза беришда ҳам давлат божи тўланадими?

Фуқаронинг мурожаатига жавоб олиш мақсадида Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг раис ўринбосари Анвар ЁРИЕВ билан боғландик...

— “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларига мувофиқ никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараварида давлат божи ундирилиши белгиланган. Ҳозирги кунда базавий ҳисоблаш миқдори 245.000 сўм этиб белгиланган.

Оила кодексининг 41-моддасига асосан агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.

Сизнинг даъво аризангизни кўриб чиқиш давомида суд ишнинг барча ҳолатларини тўлиқ, ҳар томонлама ва холисона аниқлайди, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўлиқ таъминлайди, шунингдек, суд процессининг тарбиявий таъсирини ҳам инобатга олиб ҳал қилув қарори қабул қилади.

Ишни кўриб чиқиш давомида Суд оилани сақлаб қолиш имкони бор деган хулосага келса, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиши, акс ҳолатда талабларни қаноатлантириб, никоҳни бекор қилиши мумкин.

Суднинг қарори билан Сизнинг даъво аризангизни қаноатлантириш рад этилган тақдирда Сиз умумий қоидага кўра, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб, камида олти ой ўтгандан сўнг даъво аризаси билан янгидан мурожаат қилишингиз мумкин. 

Ушбу ҳолатда Сиз никоҳдан ажралиш ҳақидаги даъво аризаси билан умумий асосларга кўра базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараварида давлат божи тўлаган ҳолда судга мурожаат қилишингиз мумкин бўлади.

Дилдора НАЗАРОВА

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Аҳоли орасида қандай кўз касалликлари кўп учрамоқда?'ning rasmi

    САВОЛ-ЖАВОБ 21.05.2022 13:37

    Аҳоли орасида қандай кўз касалликлари кўп учрамоқда?

    Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори шу саволга жавоб берди. Шунингд...

    'Вакцинанинг 1- дозаси билан эмлангандан сўнг 2-дозасини ўз муддатида олмаса, таъсир даражаси йўқоладими? Мутахассис жавоб берди'ning rasmi

    САВОЛ-ЖАВОБ 28.08.2021 05:42

    Вакцинанинг 1- дозаси билан эмлангандан сўнг 2-дозасини ўз муддатида олмаса, таъсир даражаси йўқоладими? Мутахассис жавоб берди

    Савол: Мен Спутник V  вацинасининг 1-дозаси билан эмлангандим. Ҳозирда ушбу вакцина а...

    'Фарзанд бўлмаса, ажрим қандай амалга оширилади?'ning rasmi

    САВОЛ-ЖАВОБ 02.07.2021 09:22

    Фарзанд бўлмаса, ажрим қандай амалга оширилади?

    Фарзанд оиланинг бахти, қувончи. Афсуски, бу бахт ҳаммага ҳам насиб этмаслиги мумкин. Шу с...

    'Инсульт хавфидан қандай сақланиш мумкин?'ning rasmi

    САВОЛ-ЖАВОБ 15.06.2021 12:50

    Инсульт хавфидан қандай сақланиш мумкин?

    Инслульт касаллигини ташхислаш, даволаш усуллари, салбий оқибатлари нималардан иборат? ССВ...

    'Иш апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилмаганда, суд ҳукмига нисбатан шикоят келтириш мумкинми?'ning rasmi

    САВОЛ-ЖАВОБ 24.05.2021 09:41

    Иш апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилмаганда, суд ҳукмига нисбатан шикоят келтириш мумкинми?

    Таҳририятга қуйидагича мурожаат йўлланди:— Тайинланган жазони ўташдан муддатидан илгари ша...

    'Меҳнат қонунчилигига кўра, ўз ҳисобидан таътил олгандан кейин декрет пули тўланадими?'ning rasmi

    САВОЛ-ЖАВОБ 23.05.2021 09:00

    Меҳнат қонунчилигига кўра, ўз ҳисобидан таътил олгандан кейин декрет пули тўланадими?

    Таҳририятга Наманган вилоятидан Н.Сатторова қуйидагича мурожаат йўллади:— Ҳозирда "больнич...