АсосийСавол-жавоб

Аҳоли орасида қандай кўз касалликлари кўп учрамоқда?

Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори шу саволга жавоб берди. Шунингд...

'Аҳоли орасида қандай кўз касалликлари кўп учрамоқда?'ning rasmi

Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори шу саволга жавоб берди. Шунингдек, кўз касалликларининг олдини олиш ва улардан сақланиш учун нима қилиш лозимлиги бўйича тегишли тавсиялар айтилди.

Унинг қайд этишича, ҳозирги вақтда аллергик ва вирусли конъюнктивитлар ҳамда компьютер синдроми каби кўз касалликлари кўпайган. 

"Аксарият ҳолларда ушбу касалликлар гигиена қоидаларига риоя қилмаслик, дори воситаларини шифокор маслаҳатисиз уй шароитида қабул қилиш ҳамда ўз вақтида шифокорга мурожаат этмаслик оқибатида келиб чиқади. Жумладан, дори воситаларининг нотўғри ишлатилиши аллергик асоратларга олиб келиши ва касалликни оғирлаштириши мумкин. Масофавий иш кўпайиши натижасида компьютерда узоқ вақт ишлаш ҳам кўриш ўткирлигига зарар етказиши мумкин",-дейди Отабек Икромов.

Шунингдек, шифокор бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун нима қилиш кераклиги бўйича тавсиялар берди.

"Кўз машқларини мунтазам қилиб бориш, компьютерда ишлаганда ҳар 20 дақиқада 20 сонияга узоққа қараб кўзларга дам бериш лозим бўлади. Аҳоли орасида кенг тарқалган ва оғир асоратларга олиб келадиган кўз касалликларининг олдини олиш учун, албатта, йилига бир марта тиббий текширувдан ўтиб туриш керак. Наслида кўз касалликлари мавжуд бўлган инсонлар эса 35 ёшдан сўнг йилига 2 маротаба кўзларини текширтириб туриши талаб этилади. Шундагина касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволаш мумкин.  

"Мисол учун, ёшлигида глаукома касаллиги бошланиши билан шифохонамизга мурожаат этган, ҳозир ўз фарзанд ва набираларини ҳам текширувга бирга олиб келадиган, кўриш ўткирлиги яхши сақланган беморларимиз бор. Ва аксинча, кўриш ўткирлиги анча пасайганда мурожаат этганлар ҳам мавжуд.

Уларда кўриш нерви қайтариб бўлмас ўзгаришларга учраган. Афсуски, бундай оғир ҳолатлар кам эмас. Шу боис кўриш ўткирлиги пасайишини кутмасдан ўз соғлиғингизга ёшликдан эътиборли бўлишингизни тавсия қиламиз",-дейди бош шифокор.

Унинг таъкидлашича, кўз касалликлари ичида наслга, ёшга, жинсга боғлиқ бўлганлари ҳам, боғлиқ бўлмаганлари ҳам мавжуд. 

"Мисол учун, миопия ёки глаукомада наслий фактор муҳим аҳамиятга эга. Инфекцион кўз касалликларининг эса наслга боғлиқлик жойи йўқ",-дейди Отабек Икромов.  

Маълум қилинишича, кўз касалликларидан сақланиш учун, аввало, гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш ҳамда ҳозирги ахборот технологиялари даврида урфга айланган смартфон, планшет ҳамда компьютер воситаларидан фойдаланишда меъёрга риоя этиш лозим.  

Шунингдек, ўз вақтида кўзларни текширтириб туриш ҳамда дори воситаларидан фақатгина шифокор маслаҳати билан фойдаланиш тавсия этилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Вакцинанинг 1- дозаси билан эмлангандан сўнг 2-дозасини ўз муддатида олмаса, таъсир даражаси йўқоладими? Мутахассис жавоб берди'ning rasmi

    Савол-жавоб 28.08.2021 05:42

    Вакцинанинг 1- дозаси билан эмлангандан сўнг 2-дозасини ўз муддатида олмаса, таъсир даражаси йўқоладими? Мутахассис жавоб берди

    Савол: Мен Спутник V  вацинасининг 1-дозаси билан эмлангандим. Ҳозирда ушбу вакцина а...

    'Фарзанд бўлмаса, ажрим қандай амалга оширилади?'ning rasmi

    Савол-жавоб 02.07.2021 09:22

    Фарзанд бўлмаса, ажрим қандай амалга оширилади?

    Фарзанд оиланинг бахти, қувончи. Афсуски, бу бахт ҳаммага ҳам насиб этмаслиги мумкин. Шу с...

    'Инсульт хавфидан қандай сақланиш мумкин?'ning rasmi

    Савол-жавоб 15.06.2021 12:50

    Инсульт хавфидан қандай сақланиш мумкин?

    Инслульт касаллигини ташхислаш, даволаш усуллари, салбий оқибатлари нималардан иборат? ССВ...

    'Судга қайтадан ариза беришда ҳам давлат божи тўланадими?'ning rasmi

    Савол-жавоб 06.06.2021 09:10

    Судга қайтадан ариза беришда ҳам давлат божи тўланадими?

    Таҳририятга Қашқадарё вилоятида яшовчи фуқародан мурожаат келиб тушди:— Хотиним билан бирг...

    'Иш апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилмаганда, суд ҳукмига нисбатан шикоят келтириш мумкинми?'ning rasmi

    Савол-жавоб 24.05.2021 09:41

    Иш апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилмаганда, суд ҳукмига нисбатан шикоят келтириш мумкинми?

    Таҳририятга қуйидагича мурожаат йўлланди:— Тайинланган жазони ўташдан муддатидан илгари ша...

    'Меҳнат қонунчилигига кўра, ўз ҳисобидан таътил олгандан кейин декрет пули тўланадими?'ning rasmi

    Савол-жавоб 23.05.2021 09:00

    Меҳнат қонунчилигига кўра, ўз ҳисобидан таътил олгандан кейин декрет пули тўланадими?

    Таҳририятга Наманган вилоятидан Н.Сатторова қуйидагича мурожаат йўллади:— Ҳозирда "больнич...