АсосийSavol-javob

Вакцинанинг 1- дозаси билан эмлангандан сўнг 2-дозасини ўз муддатида олмаса, таъсир даражаси йўқоладими? Мутахассис жавоб берди

'Вакцинанинг 1- дозаси билан эмлангандан сўнг 2-дозасини ўз муддатида олмаса, таъсир даражаси йўқоладими? Мутахассис жавоб берди'ning rasmi

Савол: Мен Спутник V  вацинасининг 1-дозаси билан эмлангандим. Ҳозирда ушбу вакцина айрим сабабларга кўра, йўқ дейишди. Лекин яқин ораларда бўлишини айтишмоқда. Вакцинанинг 1- дозаси билан эмлангандан сўнг 2-дозасини 21 кундан кейин олишимиз кераклиги белгиланган эди. Бироқ керакли муддатдан анча вақт ўтди. Бу вакцинанинг таъсир қилиш даражасига зиён қилмайдими?

Саволларга Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, вакциналар ва иммунопрофилактика бўлими бошлиғи Дилором Турсунова жавоб беради.

– Тўғри, Спутник V  вакцинасининг навбатдаги партиясини келтириш бўйича бироз ушланишлар кузатилмоқда. Айтишим мумкинки, 30 август куни мамлакатимизга Спутник V вакцинаси келтирилади. Бундай савол билан кўплаб фуқаролар мурожаат қилмоқда. Ушбу  вакцинанинг 1 ва 2 дозалари ўртасида 21 кун оралиғи белгиланган. Эндиликда 1-чи ва 2-чи дозаларининг ўртасидаги оралиқ узоқ муддатга чўзилганлиги сабабли вакцинани амал қилиш муддати тугади ёки бошқатдан олиш керак, деган гаплар аҳоли орасида кўпайди.

Вакцина билан эмланиш оралиғи камида 21 кун деб белгиланган бўлса, 12 ҳафтагача узайтирилиши ҳам зиён келтирмайди. Вакцина олиб келиниши билан 1-компонент билан эмланган барча фуқароларга 2-компоненти ҳам қилинади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар