1

Ўчириб юборилган маълумотларни тикловчи дастурлар

HI-TECH 23.03.2016, 12:27
Ўчириб юборилган маълумотларни тикловчи дастурлар

Ҳозирги техника тараққиёти даврида инсон кўплаб маълумотларни олишга ва уни бошқалар билан баҳам кўришга интилади. Биз олган маълумотлар (расм, видео, ҳужжатлар pdf, doc ва бошқ.) қачондир бизга яна қайта керак бўлиши мумкин. Лекин кўпчилик шу пайтда ўз қурилмасидан ўчириб юборган маълумотига ачинади ва “бекор ўчириб юборган эканман-да” деб афсусланади. Аммо бу мақолани ўқиш жараёнида энди сиз ўчириб юборган файлингизга ачинмайсиз балки уни яна қайта тиклаш имкониятини ўрганасиз ва албатта уни амалда синаб кўриб, ҳаётингизни яна қувончларга тўлдирасиз.

Ушбу дастурлар фақат Android тизимида ишлайдиган мобил қурилмалар учун:

Restore Image (super easy)

Бу дастур сизга севимли бўлган расмларингизни ўчириб юборилган тақдирда ҳам хеч қандай муаммосиз олдингидек ёрқин ва сифатли холатида қайта тиклаш имкониятини беради. Бу дастурни бепул юклаб олиш учун қуйидаги линк http://download.cnet.com/Restore-Image-Super-easy/3000-2094_4-76457641.html га ташриф буюринг ҳамда dоwnload тугмасини босинг. Дастуринг умумий ҳажми 3,5 MB ни ташкил этади. Дастурдан фойдаланиш жуда осон ва қулай. Юклаб олиш жараёнида муаммолар юзага келишини мумкин.

Dumpster 2.0.222-корзина

Dumpster дастури Исроил давлатининг дастурчилари томонидан 1-мартдан янги 2.0.222 версиясини фойдаланишга топширилди. Бу дастурда сиз турли фотосуратлар, видео, аудио, pdf, zip, mp3, mp4, ppt, doc, avi, mpg, jpg, rar ва бошқа қатор ўчириб юборилган файлларни тиклаш имкониятига эга бўласиз. Дастурнинг ҳажми: 7,8 MB ни ташкил этади. Янги 2.0.222 версиясини бепул юклаб олиш учун қуйидаги линкга http://trashbox.mobi/files30/565019/dumpster_image_video_restore_v2.0.222.391f6_.apk/  ташриф буюриб юклаб олиш (скачат) тугмасини босинг. Қарабсизки, янги дастур сизнинг мобил телефонингизда. Бу дастур Android қурилмалар учун 2013-йилнинг энг зўр 50 дастури“ номинатсияси бўйича кучли элликталик дастурлар сафидан ўрин эгаллаган.

Undelete

Undelete дастури юқоридаги дастурларга жуда ўхшаш. Лекин бу дастурни бошқа шу каби дастурлардан фарқи шундаки, сиз энди нафақат турли фотосуратлар, видео, аудио, pdf, zip, mp3, mp4, ppt, doc, avi, mpg, jpg, rar ва бошқа қатор ўчириб юборилган файлларни тиклаш имкониятига эга бўлибгина қолмасдан сиз ўз қурилмангиздаги SMS, Kontakt, Қўнғироқлар жадвали, Telegram, Viber, Whatsapp ҳамда Bluetooth каби дастурлардаги ўчириб юборилган файллар ҳамда ёзишмаларни хеч қандай муаммосиз қайта тиклаш имкониятига эга бўласиз. Бундан ташқари SD картангиздаги маълумотларни ҳам компютерларсиз хеч қандай қийинчиликларсиз тиклаб бера олади. Хозирда ушбу дастурни турли версиялари мавжуд. Энг сўнгги версияси undelete 3.4.2 деб номаланади. Бепул юклаб олиш учун қуйидаги линкга  http://undelete-file.ru/undelete-for-android.html киринг. 

Эслатма: Агар дастурни юклаб олгандан сўнг қурилмангизга ўрнатишда (установка) муаммолар вужудга келиб, калит (ключ) сўрайдиган бўлса, қуйидаги линк https://yadi.sk/d/ah8oP-wbiua46 дан калит (ключ) ни бепул юклаб олишингиз мумкин. Undelete дастурининг тўлиқ ҳажми: 7,9 MB.

GT Recovery

Мазкур дастур ўчириб юборилган ўлик файлга айланган (яъни умидсизликка учраган) хужжатлар, SMS, Контакт, архив, мусиқа, видео, қайта ишланган видео ва аудио файллар ҳамда хужжатлаэни осонликда қайта тиклайди. Тикланган маълумотлар SD картангиз ёки қурилмангиз хотирасига келиб тушади. Агар сиз SD картангизни тўла ўчириб юборган (форматировать карту памяти) бўлсангиз, бу вазиятда ушбу дастур сизга 95% аниқликда, ўчириб юборилган маълумотларингизни қайтадан тиклай олади. GT Recovery дастури бошқа дастурлардан нимаси билан ажралиб туради? Катта ҳажмдаги  FAT, EXT3, EXT4 форматли ҳабарларни осонлик билан қайта тиклай олади

- Қайта тикланаётган мусиқа, расм ва видеоларни бемалол олдингидек холатида кўриш ва эшитиш мумкинлиги
- Ўчириб юборилган файлларни қидириш тезлиги
- Тўла тушунарли, оддий ва хеч қандай қўшимча муаммоларсиз ишлаши

Бу дастурнинг Windows операцион системадаги компьютер ва Notebookлар учун ҳам мавжуд. Ушбу дастурни мобил қурилмалардан ташқари компютерингизда ҳам бемалол фойдаланишингиз мумкин http://www.gtrecovery.net/ . Дастур ҳажми: 5.3MB.  GT Recovery дастурини бепул юклаб олиш учун қуйидаги линкга http://www.appsandroidapk.com/tools/gt-data-recovery-root/ киринг.


Recover Pictures Lab

Бу дастур фақат ўчириб юборилган барча JPEG, PNG, TIFF, GIF, BMP, JPG, TIF форматдаги фотосуратларни қийинчиликсиз қайта тиклайди. Мазкур дастур кўплаб уяли алоқа воситаларига мос келади. Ушбу дастурни Samsung, Sony, Google, Nokia, Motorola, ZTE, LG, Lenovo, HTC ва Huawei русмдаги уяли алоқа телефонларига мос келади. Дастурнинг ҳажми: 1.8MB ни ташкил этади. Recover Pictures Lab v43 версиясини бепул юклаб олиш учун линк: http://download.cnet.com/android/recover-pictures-lab/3260-20_4-10427950-1.html 


Fridaysoft

Мазкур дастур барча Android тизимидаги уяли алоқа воситаларига ҳамда планшетларга мос келади. Бу дастур нафақат уяли алоқа воситалари балки SD карталар, телефоннинг ўзини хотирасидаги ўчириб юборилган керакли расм ва бошқа файлларни қайта тиклайди. Агар сиз 1 ой олдин ёки ундан ҳам аввалроқ ўз SD картангизни тўла ўчириб ташлаган (форматировать карту памяти)  бўлсангиз ҳам бу дастур униқанча муддат бўлишидан қатъий назар 80-85% қайта тиклай олади. Кўп холларда SD картасини билмаган ҳолатда тўла ўчириб ташлаганлар, SD карталарини турли компютер дастурларида ўчирилган файлларни қайта тиклашга уриниб кўришади. Энди сиз бу каби вазиятларда ўз мобил қурилмангизга 100% ишонишингиз мумкин. Дастурдан фойдаланиб мавжуд муаммоларингизни бартараф қилинг. Дастурнинг умумий ҳажми жуда кичик яъни: 2.4MB.     

ClasssyHai

Бу дастур уяли алоқа воситангиздан ўчиб кетган барча маълумотларни тиклайди. Масалан: MMS, SMS, қўнгъироқлар тарихи, календардаги ўчиб кетган мухим сана ва маълумотлар, ён дафтарчадаги ёрлиқлар, лугъатлардан қидирлиган аввалги сўз ва иборалар, телефон рақамлари, контактлар рўйхати ва SD картадаги барча маълумотлар. Юқоридагилардан кўриниб турибдики, бу дастур ҳам жуда ҳам фойдали ва қулай дастурлардан биридир. Юклаб олиш ҳам унчалик қийин эмас. Қуйидаги https://apkpure.com/developer/ClassyHai линкга кирсангиз кифоя. Юклаб олиш ҳажми: 3.5 MB.

Бу каби дастурларнинг барчаси унумли фойдаланиш, мехнат сарфини камайтириш учун яратилмоқда. Ўйлайманки, сиз юқоридаги мақоладан анчада буён қийнаётган саволларингизга жавоб топдингиз. Ҳар бир киши савоб ишни ҳар куни қилиши керак. Шундай экан сиз ҳам бу керакли маълумотларни дўстларингиз ва тенгдошларингизга тавсия этасиз деган умиддамиз. Сиз қачонки, ушбу саҳифадан ўзингизга керакли бирор бир маълумот ола олсангиз демакки, биз беҳудага ҳаракат қилмабмиз.

Бу саҳифани янада қизиқарли ва фойдали қилиш учун ўзингизни ўйлатираётган шу каби саволларни бизга юборинг. Биз доимо сизни ўйлантираётган саволларга жавоб беришга тайёрмиз.

Шарҳлар

Меҳмон 03.12.2020, 20:34
Komyuter versiyasi yo'qmi
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1