АсосийБу қизиқ

Бугун қаерларга ёмғир ёғмайди?

“Ўзгидромет” об-ҳаво прогнозини маълум қилди.

'Бугун қаерларга ёмғир ёғмайди?'ning rasmi

15 апрель куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати 30 даражагача иссиқ бўлади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” эълон қилган об-ҳаво прогнозида келтирилган.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-15 даража, кундузи 27-29 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 24-29 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечқурун баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, кечга томон баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шаҳарсозликда бюрократия қисқартирилади'ning rasmi

    Бу қизиқ 14.04.2026 12:43

    Шаҳарсозликда бюрократия қисқартирилади

    Эндиликда тадбиркорлар муаммосига ҳокимлар бошчилигида якуний ечим берилади.

    'Тошкент тўй палови географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтди'ning rasmi

    Бу қизиқ 14.04.2026 10:31

    Тошкент тўй палови географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтди

    Тошкент шаҳри ва вилоятига хос бўлган машҳур тўй палови расман географик кўрсаткич мақомини олди.

    'Азам Азизов - Ўзбекистонлик молиявий блогер ва инвестиция бўйича эксперт'ning rasmi

    Бу қизиқ 14.04.2026 09:35

    'Жастин Бибер "Coachella" саҳнасида ностальгик чиқиши билан қайтди'ning rasmi

    Бу қизиқ 12.04.2026 11:59

    Жастин Бибер "Coachella" саҳнасида ностальгик чиқиши билан қайтди

    Бу унинг сўнгги тўрт йил ичидаги энг йирик жонли концерти бўлди.

    'Бугун об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

    Бу қизиқ 11.04.2026 19:14

    Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

    “Ўзгидромет” 12 апрель куни илиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилиши бўйича маълумот берди.