АсосийSiyosat

UNESCO бош директорининг таълим ишлари ўринбосари ва таълим сектори Ижроия идораси раҳбари Тошкентдаги Президент мактабида бўлишди

'UNESCO бош директорининг таълим ишлари ўринбосари  ва  таълим сектори Ижроия идораси раҳбари Тошкентдаги Президент мактабида бўлишди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида  бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар” мавзусидаги Халқаро конференцияда иштирок этиш учун ташриф буюрган УНEСCО Бош директорининг таълим ишлари бўйича ўринбосари  Стефания Жанини  ва  таълим сектори Ижроия идораси раҳбари Астрид Гиллетте Тошкент шаҳридаги Президент мактабида бўлишди.  

 

Уларга UNESCO бўйича Миллий комиссия бош котиби ва Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси директори Гаяне Умерова ва Ташқи ишлар вазирлиги бўлим бошлиғи Набижон Қувондиқов ҳамроҳлик қилишган.  

 

Ташриф доирасида меҳмонлар Агентлик раҳбари ўринбосари ва вакиллари билан учрашишди. Учрашув давомида »Янги Ўзбекистон" Университетининг ташкил этилгани Президент мактаблари лойиҳасининг мантиқий давоми сифатида таълимда узвийликни таъминлаши УНEСCО вакиллари томонидан алоҳида таъкидланди.

 

Бошқа янгиликлар