АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убуйдуллаева аҳолидан келган саволларга жавоб берди:
" - Жигар циррози ҳамда гепатит B ва D касалликлари вирус оқибатида келиб чиқадиган сурункали касаллик бўлиб, бугунги кунда бу касалликни назорат қилиш ва даволаш имкониятлари мавжуд. Касаллик қайси даража ва босқичдалигига кўра муолажа натижаси белгиланади.
Агар касаллик авж олган даври ёки кечув даражаси оғир бўлса, лаборатор ва клиник таҳлиллар касалликни қайтмас даражасига етганлигини кўрсатаётган бўлса, бу даврда эмлаш тавсия этилмайди", - деди Севара Убуйдуллаева.






