АсосийSiyosat

Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади

'Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади'ning rasmi

Бугун, 26 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади

Унда сенаторлар, Вазирлар Маҳкамаси мутасаддилари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилаётган ялпи мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб бормоқда.

Ялпи мажлисда кўриб чиқиладиган масалалар муҳокамасини Сенатнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тўғридан-тўғри онлайн кузатиб боришингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар