АсосийSport

“Реал” қаторасига еттинчи мавсумда 100 ва ундан ортиқ гол урди

“Реал Мадрид” жамоаси “Вильярреал”га қарши (3:0) Испания чемпионати 34-турида ғалаба қозонди. Мазкур ўйинда мадридликлар 99, 100 ва 101-голларини киритиб, ўзига хос натижани қайд этди

Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, “Реал” қаторасига еттинчи мавсумда 100 ва унда ортиқ гол уриб келмоқда. Эътиборлиси, ушбу муваффақиятли статистика мадридликлар сафига Криштиану Роналду ўтгач бошланган.

“Реал” Роналдуни сотиб олгунга қадар фақат бир марта 1989/90 йилги мавсумда 100 тадан кўп гол уришни уддалаган эди.

Бошқа янгиликлар