1

Технологиянинг ақл бовар қилмас янгиликлари

HI-TECH 28.04.2016, 10:56
Технологиянинг ақл бовар қилмас янгиликлари

НИМАЛАРНИ ЎЙЛАБ ТОПИШМАЙДИ-Я!

ЭНДИ КИПРИК ҚОҚИБ СУРАТГА ОЛИШИНГИЗ МУМКИН
Samsung компанияси дисплей ва уч ўлчамли камерага эга линзаларни ишлаб чиқариш учун патетн олди. Мазкур линза ёрдамида сиз сиз шунчаки киприк қоқиб, исталган манзарани суратга олишингиз мумкин. Ақлли линзалар бошқаларидан унча фарқ қилмайди. Фарқи шуки у кўзда акс этган тасвирни дисплейга узатади. Шунингдек махсус антенна ёрдамида линза суратга олинган тавирларни исталган гаджетга, масалан смартфонга  узатиши ҳам мумкин. Шунингдек смартфон ёрдамида линзаларни турли дастурларга созлаш мумкин. 

ЭНДИ РОБОТ ҲАМ РОМАН ЁЗАДИ

Бир гуруҳ олимлар жамоаси сунъий онг ёрдамида “Компьютер роман ёзган кун” номли қисқа роман яратишди. Япониянинг Хакодате Келажак университети олимлари томонидан яратилгнан ушбу асар  Nikkei Hoshi Shinichi адабий мукофотига лойиқ кўрилди. 

The Japan News маълумотига кўра, ушбу танловга 1450 та асар тақдим этилган. Шундан 11 та аалгоритмлар ёрдаимда ёзилган. Ҳайъат аъзолари қайси асарлар инсон қўли билан, қайси бир сунъий онг ёрдамида яратилганини ошкор этишмаган.

"Мазкур роман бадиий жиҳатдан мукаммал яратилганидан роса ҳайратландим. Бироқ, қаҳрамонлар характерини очиб беришда бир мунча камчиликлар кўзга ташланади, - дейди илмий фантаст Сатоши Хасэ.

“Шу пайтга қадар сунъий онгдан асосан еими мавжуд бўлган илмий масалаларни ҳал этишда, турли электрон ўйинларни ўйнашда фойдаланиларди. Мен келгусида бу имкониятдан бадиий ижодда ҳам фойдаланишга қарор қилдим” – дейди профессор ва жамоа раҳбари  Хитоси Мацубара.

Маълумотларга кўра, роман ёзиш учун олимлар мазкур дастурга бош қаҳрамонларнинг таржимаи ҳоли, сюжет тавсифи, асосй жумла ва ибораларни киритишган.

ЭНГ ЮПҚА НОУТБУК ЯРТИЛДИ

HP компанияси сайёрамиздаги энг юпқа ноутбукни тақдим этди. 13,3-дюймли ноутбукнинг корпуси  алюминийдан ясалган бўлиб, қалинлиги атиги  10,4 мм.ни ташкил қилади. Spectre 13 деб номланган мазкур девайс 5 апрель куни олммага тақдим этилди, деб хабар беради The Verge.
Мазкур кўрсаткичлари билан у Apple MacBook (13,2 мм) ҳамда  Dell XPS 13 (15,2 мм) сингари ноутбукларни ҳам ортда қолдиради. Spectre 13 нинг оғирлиги  1,1 килограмм —MacBook Air (0,92 килограмм) ноутбукидан сал оғирроқ. Бироқ унинг USB қабул қилиш қурилмаси бир эмас учта, шунингдек процессори ҳам анча бақувват, шунингдек ундан 130 доллар арзонроққа баҳоланади. Янниг ноуттбук 9,5 соат давомида мустақил ишлаши мумкин. 

 

ДУНЁНИ ЁРҚИНРОҚ КЎРАМИЗ

Google компанияси янги  Cardboard Plastic кўзойнакларини тақдим этди. Бу янгилик борлиқни янада яқинроқ ва ёрқинроқ кўришингизга имкон беради, дейилади компаниянинг расмий веб-саҳифасида. 

Кўзойнакнинг техник имкониятлари шундаки, атрофдаги товуш ва тасвирларни аниқ узатади ва барча рақамли қурилмалар билан улана олади. 

Намдан ҳимояланган Google Cardboard Plastic кўзойнаклари олти хил рангда товланади, ундан сайрда, ишда ва спорт машғулотлари пайтида унумли фойдаланиш мумкин.

ЙЎЛ КЎРСАТУВЧИ ПОЙАФЗАЛ

Спорт ишқибозлари мутахассислар  учун  IOFIT – ақлли спорт пойафзалини ихтиро қилишди.  IOFIT бошқа спорт қурилмаларидан фарқли равишда юрилган қадамларни ўлчаб боради. Шунингдек у ёки бу ҳаракат пайтида инсон танаси тўғри ё нотўғри ҳолатда жойлашганини таҳлил қилади. Ақлли пойафзал ихтирочилари IOFITдан спорт машғулотлари пайтида мураббий ёрдамида вақтни спортзалда  самарали ўтказишга имкон беради. Мазкур кроссовка қадамларнинг босимини ҳам ўлчаб боради ва оёқнинг ер билан алоқасини назорат қилади. IOFITнинг зарядланган батарейкаси 10 кунга етади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1